Хабар берилишича, Бангкокдаги маҳаллий меҳмонхона ҳовлисида буддизм анъаналарига тўғри келмайди деб танқид қилинган улкан қўрқинчли ҳайкал демонтаж қилинди.
Маълум бўлишича, ушбу ҳайкал айрим инсонлар томонидан Хру Кай Кав илоҳи деб саналиб, унга уй ҳайвонларини омад келтирсин деб қурбон қилиш одати мавжуд.
Бир кун аввал Таиланд пойтахти бошқарув ташкилоти ҳайкални 30 декабргача олиб ташлашга қарор қилган. Меҳмонхона эгасига қурилиш қонунларини бузгани учун жарима тўлаш мажбурияти юкланган. Ҳайкал меҳмонхонанинг орқа томонига кўчирилган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!