CNN нашрининг ёзишича, ТИВ Тель-Авивдаги Таиланд Қироллик элчихонаси тўрт нафар Таиланд фуқароларидан иборат иккинчи гуруҳни Ғазодан шанба куни озод қилингани ва улар белгиланган жойга олиб кетилаётгани ҳақидаги хабарни тасдиқлаган. Таиланд Бош вазири Среттҳа Тҳависин ўзининг ижтимоий тармоғида гаровга олинганларнинг исмларини жойлаштирди. Улар Наттапорн Онкаев, Комкрит Чомбуа, Ануча Ангкаев ва Манее Жирачарт бўлган.
Гаровда сақланганларнинг тўртовининг ҳам соғлиғи яхши ва уларнинг ҳеч қандай шошилинч тиббий ёрдамга керак эмас, деди Тҳависин.
Жума куни 10 нафар Таиланд фуқароси ХАМАС томонидан озод қилинди ва уларнинг сони 14 нафарга етди. Вазирликнинг тахмин қилишича, 18 нафар Таиланд фуқароси ҳамон гаровда қолмоқда.
ХАМАС томонидан асирга олинган кўплаб хорижликлар орасида Исроилнинг қишлоқ хўжалиги, қурилиш ва соғлиқни сақлаш соҳаларида ишлайдиган Осиёдан келган меҳнат муҳожирлари ҳам бор. Таиланд ўнлаб йиллар давомида Исроилдаги муҳожирлар меҳнатининг энг катта манбаларидан бирини ташкил этиб келган ва Исроилнинг ўзидан ташқаридаги ҳар қандай халқ учун энг юқори зарарлардан бирига дучор бўлган, дейилади CNN нашрининг берган маълумотида.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!