$
11964.27 UZS
-9.75
₽
144.49 UZS
-0.09
€
13323.41 UZS
-109.05
31° Кечаси 18°

Тавсия қиламиз. Стратосферадан ерга сакраган инсон ҳақида эшитганмисиз?

21:02 / 20.05.2022

Австриялик парашютчи 2012 йилнинг 14-октябрь, якшанба куни 39 000 метр (!) баландликдан ўзини ташлаган, вертолётдан, албатта. Товушдан юқори тезликни ривожлантириб, у бир вақтнинг ўзида бир нечта рекордларни ўрнатган.

Олим ва мутахассислардан иборат жамоа беш йил давомида ушбу тадбирга тайёргарлик кўрди. Бош қаҳрамоннинг исми Феликс Баумгартнер. У бутун ҳаётини ушбу сакрашга бағишлаган. Болалигида у дарахтларга чиқишни, энг тепасига чиқишни яхши кўрарди. 

“Тепада бўлиш мен ёқтирган энг яхши жараёндир”, – дейди Баумгартнер.

16 ёшида у парашютдан сакрашни бошлади ва 43 ёшида у “қўрқмас Феликс” лақабли энг машҳур парашютчига айланди. 

Парашютдан сакрашнинг моҳияти шундаки, спортчи ўз парашютини имкон қадар эрга яқинроқ очади, бу эса эркин йиқилиш вазиятини вақтида узайтиради.

Ҳамма кутган сакраш

Феликс стратосферадан (!) Ер томон учиб, товуш тезлигидан ўзиб кетган. Парвоз пайтида Баумгартнерда фақат ҳимоя костюми ва парашют бўлган. Феликсни стратосферага кўтарган стратостат Америка Қўшма Штатларидаги Росвел ҳаво кучлари базасидан учирилган. Стратостат – бу гелий билан тўлдирилган шар бўлиб, унга махсус гондол бириктирилган, ва бир йўловчи учун мўлжалланган.

У 2012 йилнинг июль ойида ҳам 29 километр баландликдан сакраган эди. У сакраш пайтида соатига 862 км тезликка эришган. Феликснинг сўзларига кўра, тез парвоз пайтида у қўлларини ҳис қилмаган.

Спортчи ҳаёти давомида 1500 марта баландликдан сакрашни амалга оширган. 6 та жаҳон рекордига эга. 1999 йилда Баумгартнер дунёдаги энг баланд бинолардан бири: Куала-Лумпурдаги Петронас минораларидан парашютда сакраган. Шунингдек, Рио-де-Жанейродаги Исо Масиҳнинг улкан ҳайкали қўлидан ва Тайпей 101 осмонўпар биносидан сакрашларни амалга оширган. 

Баумгарт ўзи тан олишича, унинг ҳаётидаги энг даҳшатли воқеа Хорватияда 188 метр баландликдан қоронғи ғорга сакраш бўлган. Феликс стратосферадан сакраганидан сўнг, профессионал фаолиятини якунлаган.

Баумгартнер уни икки сценарий кутиши мумкинлигини билар эди. Ёки у бир вақтнинг ўзида бир нечта жаҳон рекордларини янгилайди: ҳеч ким стратосфера шарида бунчалик баланд кўтарилмаган, ҳеч ким бундай узунликка сакрашни амалга оширмаган, сакрашда товуш тезлигини ҳали ҳеч ким энгиб ўта олмади. Ёки уни фожиали якун кутмоқда.

Стратосферадан сакраш: эҳтиёткор оптимизм

Хавф жуда катта эди. Феликс, масалан, парвоз пайтида ҳушини йўқотиши мумкин бўлган. Парашют автоматик равишда очилган тақдирда ҳам, спортчи қўниш жараёнини бошқара олмайди, бу эса жароҳат, ҳатто ўлимга ҳам олиб келади.

1960 йилда 31,3 километр баландликдан сакраб, парвозда 988 км/соат тезликка эришган АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучлари зобити Жозеф Киттингер сакрашга тайёргарлик жараёнида доимо Феликснинг ёнида бўлган ва австрияликка барча масалаларда маслаҳат берган. Баумгартнернинг режалаштирган рекорди ҳақида эшитганида, Киттингер Феликсга эҳтиёткор ва оптимист бўлиш кераклигини уқтирган.

“Кўпчилик баландликка кўтарилишни хоҳлайди, лекин улар ва Ер ўртасида пайдо бўладиган тубсизлик чуқурлигидан қўрқишади. Бу эса мени ҳеч қачон қўрқитмаган”, – деган Феликс.

Унинг баландлик бўйича рекорди 2014 йилнинг 25 октябрига қадар давом этди. Google’нинг топ-менежерларидан бири Алан Юстас 41 420 м баландликдан сакраб, эркин тушиш масофаси бўйича ҳам Баумгартнерни ортда қолдирди. Бироқ, Юстас барқарорлаштирувчи парашютдан фойдаланганлиги сабабли, тушиш масофаси ва вертикал тезлик бўйича рекордлар (1321 км/соат) FAI (Халқаро авиация федерацияси) томонидан алоҳида тоифага ажратилган.

Гарчи баландликдан сакраш бўйича рекорд янгиланган бўлса-да, Баумгартнер ва унинг устози Жозеф Киттингер инсон нималарга қодир эканини исботлашда беминнат хизмат қилган.
 


Қизиқарли


														
														Германияда XIII асрга оид қаср 1 еврога сотувга қўйилди

Германияда XIII асрга оид қаср 1 еврога сотувга қўйилди

Германиянинг Бад-Дюбен шаҳри маъмурияти инвесторларни жалб қилиш мақсадида XIII асрга оид Шнадитс қасрини атиги 1 еврога сот…
10:13 / 10.11.2026

														
														NASA астронавтларни 2028 йилда Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирмоқда

NASA астронавтларни 2028 йилда Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирмоқда

NASA Artemis IV миссияси доирасида астронавтларни 2028 йилда Ойга қўндиришга тайёргарлик ишларини жадаллаштирмоқда.
09:34 / 25.10.2026

														
														Непалда бешта йўлбарс боласига қараган Гома интернет қаҳрамонига айланди

Непалда бешта йўлбарс боласига қараган Гома интернет қаҳрамонига айланди

Непалда Гома исмли урғочи йўлбарс бир вақтнинг ўзида бешта болага — ўзининг иккита ва бошқа урғочи йўлбарснинг учта боласига…
09:32 / 13.10.2026

														
														Европарламентда Дональд Трамп тасвирланган яланғоч ҳайкал намойиш этилди

Европарламентда Дональд Трамп тасвирланган яланғоч ҳайкал намойиш этилди

Франциянинг Страсбург шаҳридаги Европарламент қароргоҳида 6 октябрь куни АҚШ Президенти Дональд Трамп тасвирланган яланғоч ҳ…
15:31 / 07.10.2026

														
														Марокаш тарихида илк бор аёл бош вазир этиб тайинланди

Марокаш тарихида илк бор аёл бош вазир этиб тайинланди

29 сентябрь куни Марокаш қироли Муҳаммад ВИ Фотима Заҳро ал-Мансурийни мамлакат бош вазири лавозимига тайинлади. Шу тариқа у…
10:28 / 30.09.2026

														
														Сингапур автобусларида баланд мусиқа учун катта жарима белгиланди

Сингапур автобусларида баланд мусиқа учун катта жарима белгиланди

Сингапур жамоат транспортида бошқа йўловчиларга халақит берувчи хатти-ҳаракатлар учун янги жарималар жорий этилди.
10:37 / 27.09.2026

														
														Олимлар коинотда сирли сигнални аниқлади

Олимлар коинотда сирли сигнални аниқлади

Хитойдаги улкан FAST радиотелескопи орқали олиб борилган кузатувлар давомида табиий космик жараёнлар билан изоҳлаш қийин бўл…
00:16 / 27.09.2026

														
														Трамп сунъий интеллектни қайта номлади

Трамп сунъий интеллектни қайта номлади

АҚШ Президенти Дональд Трамп мамлакатда «сунъий интеллект» (СИ) атамасидан воз кечиб, уни «супер интеллект» деб аташни маълу…
09:44 / 24.09.2026

														
														Дунёда фақат уч киши паспортсиз хорижга чиқа олади. Улар ким?

Дунёда фақат уч киши паспортсиз хорижга чиқа олади. Улар ким?

Хорижга саёҳат қилиш учун дунё аҳолисининг деярли барчасига шахсини тасдиқловчи паспорт керак. Бироқ бундан уч киши мустасно…
10:00 / 21.09.2026

														
														Японияда ухлаш бўйича мусобақа ўтказилади: бош мукофот — $14 минг

Японияда ухлаш бўйича мусобақа ўтказилади: бош мукофот — $14 минг

Японияда ноодатий мусобақа — ухлаш бўйича танлов ўтказилади. Матраслари билан танилган Коала Жапан компанияси ташкил этаётга…
09:24 / 16.09.2026

Бу ҳам қизиқ

Тошкентдаги III Ўзбекистон – Россия медиа форумида ҳамкорликнинг тўрт устувор йўналиши белгиланди

Тошкентдаги III Ўзбекистон – Россия медиа форумида ҳамкорликнинг тўрт устувор йўналиши белгиланди

Тошкент шаҳридаги “Hilton Tashkent City” меҳмонхонасида ўтказилган III Ўзбекистон – Россия медиа форумида икки мамлакат ўрта…
15:41 / 09.11.2026
Ўзбекистонда банкоматлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилиши мумкин

Ўзбекистонда банкоматлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилиши мумкин

Ўзбекистонда банкоматларга бўлган ички талабни қондириш мақсадида уларни маҳаллий ишлаб чиқариш имкониятлари ўрганилади. Бу …
15:57 / 09.11.2026
Умрага юборишни ваъда қилиб, фуқаролардан қарийб 7 минг доллар олган шахслар ушланди

Умрага юборишни ваъда қилиб, фуқаролардан қарийб 7 минг доллар олган шахслар ушланди

Самарқанд ва Гулистон шаҳарларида фуқароларни ноқонуний равишда Умра зиёратига юборишни ваъда қилиб, улардан жами 6 995 долл…
14:28 / 09.11.2026
Германияда XIII асрга оид қаср 1 еврога сотувга қўйилди

Германияда XIII асрга оид қаср 1 еврога сотувга қўйилди

Германиянинг Бад-Дюбен шаҳри маъмурияти инвесторларни жалб қилиш мақсадида XIII асрга оид Шнадитс қасрини атиги 1 еврога сот…
10:13 / 10.11.2026
Қўқондаги меҳмонхонада 13 ёшли қизга нисбатан жинсий зўравонлик содир этилди

Қўқондаги меҳмонхонада 13 ёшли қизга нисбатан жинсий зўравонлик содир этилди

Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳридаги меҳмонхонада 13 ёшли қизга нисбатан жинсий зўравонлик содир этилди. Ҳолат юзасидан жиноя…
15:14 / 10.11.2026
Жарима 60 кун ичида тўланмаса, автомобиль жарима майдончасига олиб кетилиши мумкин

Жарима 60 кун ичида тўланмаса, автомобиль жарима майдончасига олиб кетилиши мумкин

Ўзбекистонда йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун белгиланган жарима 60 кун ичида тўланмаса, ҳайдовчининг транспорт восит…
10:01 / 10.11.2026
Трамп Nvidia раҳбарининг жосусликда гумонланган аёл билан муносабати ҳақида гапирди

Трамп Nvidia раҳбарининг жосусликда гумонланган аёл билан муносабати ҳақида гапирди

АҚШ президенти Дональд Трамп Nvidia бош директори Женсен Хуангнинг Хитой фойдасига жосуслик қилишда гумонланаётган аёл билан…
10:08 / 10.11.2026
Ўзбекистонлик модель Эпстейн иши бўйича янги тафсилотларни ошкор қилди

Ўзбекистонлик модель Эпстейн иши бўйича янги тафсилотларни ошкор қилди

Ўзбекистонлик модель Роза (исми ўзгартирилган) 2009 йилда АҚШга боргач, моделлик агентлиги томонидан жинсий жиноятларда айбл…
10:18 / 12.11.2026
Ўзбекистон Биринчи хоними COP31 доирасида мамлакатимиз миллий павильонига ташриф буюрди

Ўзбекистон Биринчи хоними COP31 доирасида мамлакатимиз миллий павильонига ташриф буюрди

Павильон меъморий концепциясига “Uzumzor – ўтмиш мероси, бугунги ечим, келажак учун илҳом” ғояси асос қилиб олинган.
08:51 / 12.11.2026
“Фидойи волонтёр” кўкрак нишони таъсис этилади

“Фидойи волонтёр” кўкрак нишони таъсис этилади

“Волонтёрлик фаолиятини янада оммалаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–240-сон, 06.11.2…
17:33 / 10.11.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!