“Ўзгидромет” маълумотига кўра, бугун тушдан кейин Тошкент шаҳрида об-ҳаво кескин ўзгариши мумкин. Пойтахтда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ кузатилиши ҳамда айрим ҳудудларда шамол тезлиги сониясига 12–15 метрга етиши прогноз қилинмоқда. Шунингдек, Тошкент ва республиканинг айрим ҳудудларида чанг-тўзонлар кузатилиши эҳтимоли ҳам мавжуд.
Тоғолди ва тоғли ҳудудларда эса ёмғир ёғиши, айрим жойларда кучли ёғингарчилик кузатилиши, натижада сел-сув тошқинлари юзага келиши мумкин. Мутахассислар фуқаролардан об-ҳаво шароитининг кескин ёмонлашуви сабабли эҳтиёт чораларини кўришни, зарурат бўлмаса узоқ сафарларга чиқмасликни тавсия этмоқда. Айниқса, тоғли ҳудудларда дам олаётган фуқаролар ва ҳайдовчилардан янада ҳушёр бўлиш сўралмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!