Бугун, 5 октябрь куни соат 09:06 да Тошкент вилояти ФВБга “112” тизими орқали, Тошкент тумани Бинокорлар кўчасида жойлашган полиэтилен ишлаб чиқариш корхонасида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида хабар келиб тушган. Бу ҳақда Тошкент вилояти ФВБ ахборот хизмати хабар берди.
Хабарга кўра, воқеа жойига ёнғин-қутқарув экипажлари соат 09:15 да етиб бориб, соат 09:40 да ёнғин ўраб олинган ҳамда соат 10:04 да бартараф этилган.
Ҳодиса оқибатида тан-жароҳати олганлар тўғрисида маълумот берилмаган.
Ҳозирда ёнғин сабаби ва зарари аниқланмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!