“Ўзбекистон элчихонаси дипломатлари “Cентрум Air” хусусий миллий авиакомпаниясининг Халқаро савдо бўйича директори Салаҳ Кадри, Скандинавия мамлакатлари бўйича бош савдо менежери Ибраҳим Рамадан ва компания экспертлари билан онлайн учрашув ўтказдилар”, – деб хабар қилмоқда “Дунё” ахборот агентлиги.
Музокаралар давомида Ўзбекистон ва Шимолий Европа давлатлари ўртасида савдо алоқаларини кенгайтириш ҳамда сайёҳлар оқимини ошириш масалалари муҳокама қилинган.
2025 йил октябрь ойидан бошлаб ушбу авиакомпания томонидан “Тошкент – Копенгаген – Тошкент” йўналиши бўйлаб тўғридан-тўғри авиақатновларни йўлга қўйилаётгани, Марказий Осиё ва Скандинавия давлатларини кенг тарғиб қилиш, жумладан қўшма туризм ва маданий тадбирларни ташкил қилишда муҳим аҳамият касб этиши қайд этилган.
Ҳамкорлик доирасида Шимолий Европа минтақасидаги йирик халқаро сайёҳлик ярмаркаларида тегишли тақдимотлар ўтказиш ҳамда скандинавиялик машҳур блогер ва журналистлардан иборат гуруҳнинг Ўзбекистонга пресс-турини амалга ошириш таклифи қўллаб-қувватланган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!