“Ўзгидромет” хабарига кўра, жорий йилнинг 22–24 январь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келади.
22 январда ҳамда 23 январь куни кечаси ва эрталаб Ўзбекистон бўйича асосан қор кўринишидаги ёғингарчилик бўлади. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади.
Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида 22–23 январь кунлари қор ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади.
Шамол тезлиги 15–20 м/с гача кучаяди, айрим жойларда баъзида 22–25 м/с гача кучайиши мумкин.
22–24 январь кунлари ҳарорат кечалари -3...-8 даражагача совуқ, кундуз кунлари -3 даража совуқ +2 даража илиқ бўлади; шимолда кечалари -12...-15 даражагача, кундуз кунлари эса -2...-5 даражагача совуқ кузатилади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!