$
11964.27 UZS
-9.75
₽
144.49 UZS
-0.09
€
13323.41 UZS
-109.05
31° Кечаси 18°

USAID ўзбекистонлик ёшлар бандлигини таъминлашни қўллаб-қувватлашга $10 млн ажратади

16:41 / 02.02.2022

Ўзбекистонда ёшлар бандлигини таъминлашни қўллаб-қувватлаш мақсадида АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) янги дастурини ишга туширди. Беш йилга мўлжалланган дастурнинг умумий қиймати 10 миллион АҚШ долларига тенг.

Янги ташаббус 2022 йил январь ойида бошланган бўлиб, мактабнинг 8-11-синф ўқувчиларига Ўзбекистон иқтисодиётида малакали ишчи ёки тадбиркор сифатида ишлаш учун зарур кўникмаларга эга бўлиш имконини беради. Дастур мактабда ва мактабдан ташқарида ўқувчиларни мактабни битирганларидан сўнг ишга муваффақиятли ўтишни таъминлашга қаратилган. Халқаро таълим бўйича Америка кенгашлари томонидан амалга оширилаётган дастур қизлар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг иш жойларидаги ролларини янада оширишга, уларнинг салоҳиятини юксалтиришга қаратилган. Дастур шунингдек, хусусий сектор билан яқиндан ҳамкорлик қилиб, Халқ таълими вазирлиги ходимларининг дастурнинг ҳар бир босқичида иштирок этиши ва унинг  барқарорлигини таъминлаш учун салоҳиятини оширишга хизмат қилади.

“USAID Ўзбекистон Ҳукуматини инсон капитали салоҳиятини ривожлантириш йўлида олиб бораётган ишларида қўллаб-қувватлайди, ҳамда мамлакат ёшларини меҳнат бозорига муваффақиятли кириб келишида ўз ҳиссасини қўшиш имкони яратилганидан жуда мамнун”, – деди USAIDнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси директори Микаэла Мередит.

Америка кенгашлари ушбу ташаббуснинг барча жабҳаларида USAIDнинг таълим бўйича асосий ҳамкори Халқ таълими вазирлиги билан яқиндан ҳамкорлик қилади. Шунингдек, дастурнинг мувафаққиятли амалга ошириш учун халқаро ва маҳаллий ташкилотлар жамоасини лойиҳага жалб қиладилар. Ёшлар меҳнат ресурсларини ривожлантириш ва тадбиркорлик соҳасида глобал даражадаги тажрибага эга бўлган техник ҳамкор сифатида – “World Learning” Халқаро ташкилоти хизматларидан фойдаланилади.

Лойиҳанинг беш йили давомида Америка кенгашлари меҳнат бозорининг ўзига хос эҳтиёжларини тушуниш, натижаларни мониторинг қилиш ва уларни баҳолаш, аёллар ва қизлар ва ногиронлиги бор шахсларни меҳнат бозорига жалб этилишини таъминлаш учун маҳаллий экспертлар билан ишлайди. Шунингдек, маслаҳатчи, мураббий сифатида жалб этиладиган ва амалиёт ўташ жойларини таъминлайдиган компаниялар, хусусий сектор билан ишлашда давлат идораларига кўмаклашади.

 


Бу ҳам қизиқ

Жарима 60 кун ичида тўланмаса, автомобиль жарима майдончасига жойлаштирилади

Жарима 60 кун ичида тўланмаса, автомобиль жарима майдончасига жойлаштирилади

Ички ишлар вазири Азиз Тошпўлатовнинг 5 ноябрдаги буйруғи билан тасдиқланган йўриқнома 2027 йил 7 январдан кучга киради.
10:11 / 11.11.2026
Ўзбекистонда энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

Ўзбекистонда энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент томонидан Хива, Нурафшон, Улуғнор, Тошкент ва Оҳангарон туманлари ҳамда Тошлоқ тумани…
09:41 / 09.11.2026
Ўзбекистонда электротехника соҳасида 11,6 миллиард долларлик лойиҳалар амалга оширилади

Ўзбекистонда электротехника соҳасида 11,6 миллиард долларлик лойиҳалар амалга оширилади

Кейинги уч йил давомида Ўзбекистонда электротехника ва унга боғлиқ янги саноат йўналишларида умумий қиймати 11,6 миллиард до…
13:26 / 09.11.2026
Жарима 60 кун ичида тўланмаса, автомобиль жарима майдончасига олиб кетилиши мумкин

Жарима 60 кун ичида тўланмаса, автомобиль жарима майдончасига олиб кетилиши мумкин

Ўзбекистонда йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун белгиланган жарима 60 кун ичида тўланмаса, ҳайдовчининг транспорт восит…
10:01 / 10.11.2026
Ўзбекистонда “1 минг муҳандис-конструктор” дастури бошланади

Ўзбекистонда “1 минг муҳандис-конструктор” дастури бошланади

Келгуси йилдан Ўзбекистонда “1 минг муҳандис-конструктор” дастурини амалга ошириш бошланади. Дастур доирасида маҳаллий мутах…
13:35 / 09.11.2026
Самарқандда ишга жойлаштиришни ваъда қилган мактаб директори ушланди

Самарқандда ишга жойлаштиришни ваъда қилган мактаб директори ушланди

Самарқанд шаҳрида умумий ўрта таълим мактаби директори фуқарони ўқитувчи лавозимига ишга жойлаштириш эвазига 400 АҚШ доллари…
14:50 / 09.11.2026
Умрага юборишни ваъда қилиб, фуқаролардан қарийб 7 минг доллар олган шахслар ушланди

Умрага юборишни ваъда қилиб, фуқаролардан қарийб 7 минг доллар олган шахслар ушланди

Самарқанд ва Гулистон шаҳарларида фуқароларни ноқонуний равишда Умра зиёратига юборишни ваъда қилиб, улардан жами 6 995 долл…
14:28 / 09.11.2026
Польшада шаҳар марказида отишма содир бўлди

Польшада шаҳар марказида отишма содир бўлди

7 ноябрь куни Польшадаги Краков шаҳрининг Бош бозор майдонида отишма содир бўлди.
10:38 / 08.11.2026
Ўзбекистон электротехника корхоналари халқаро молия институтларидан 80 миллион доллар жалб қилди

Ўзбекистон электротехника корхоналари халқаро молия институтларидан 80 миллион доллар жалб қилди

Ўзбекистоннинг бешта электротехника корхонаси ўз инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун Европа тикланиш ва тараққиёт бан…
13:38 / 09.11.2026
Ўзбекистон терма жамоасининг ноябрь ойидаги йиғин учун таркиби эълон қилинди

Ўзбекистон терма жамоасининг ноябрь ойидаги йиғин учун таркиби эълон қилинди

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг жорий йил ноябрь ойида ФИФА кунлари доирасида ўтказиладиган йиғин учун таркиби маълум бў…
11:27 / 09.11.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!