Наманган вилояти Учқўрғон туманидаги мактабгача таълим муассасаларидан бирида вояга етмаган шахсга нисбатан содир этилган жиноят юзасидан М.К. (1974 йилда Учқўрғон туманида туғилган) ва бошқа шахсларга нисбатан қўзғатилган жиноят иши жиноят ишлари бўйича Норин туман судининг иш юритувига келиб тушди.
Суднинг ажримига асосан, мазкур жиноят иши 18 ноябрь куни кўриб чиқиш учун тайинланган бўлиб, жабрланувчи вояга етмаганлиги сабабли иш Жиноят-процессуал кодексининг 19-моддасида назарда тутилган тартибда ёпиқ суд мажлисида кўриб чиқилади.
Шу муносабат билан иш бўйича қўшимча маълумот суд жараёни якунланганидан сўнг қонунчиликда белгиланган тартибда тақдим қилиниши айтилди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!