Хабар берилишича, хакерлар Полша ҳарбий санъат Академиясининг ахборот тизимини бузиб, мамлакат мудофаа тизими ҳақидаги махфий маълумотларни олишган.
“Уруш санъати академияси “cybertriad” гуруҳининг кучли хакерлик ҳужуми қурбони бўлди”– дейилади хабарда. Шу билан бирга, нашрнинг таъкидлашича, ушбу гуруҳ Россия федерацияси ёки Хитой билан боғлиқ бўлиши мумкин.
Таъкидланишича, маълумотда танк бригадасининг тузилиши ва “Жасмин” кодли қўмондонликни қўллаб-қувватлаш тизимидан фойдаланган ҳолда машғулотларни ўтказиш схемаси, шунингдек, ҳарбийлар томонидан ўтказилган машқларнинг аниқ тавсифи, лейтенантдан майоргача бўлган 26 нафар полшалик офицерларнинг исмлари каби ҳужжатлар бўлган.
Маълум бўлишича, хакерлар ҳужум қилиш учун қаттиқ дискларни шифрлаш имконини берувчи wiper типидаги дастурий таъминотдан фойдаланганлар.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!