Сешанба куни Хитой банки бошқарувининг собиқ раиси Лию Лианге пора олгани ва ноқонуний кредит берганлиги учун жазони икки йилга кечиктириш билан ўлимга ҳукм қилинди.
Бу ҳақда Xinhua агентлиги хабар бермоқда.
Агентлик маълумотларига кўра, Шандонг провинциясининг Жинан шаҳар халқ суди Лию Лиангени тахминан 16,8 миллион долларлик пора олганликда айбдор деб топди. Суд 2010 ва 2023 йиллар оралиғида Лию Лианге турли лавозимларда, жумладан, Хитой экспорт-импорт банки ва Хитой банкида юқори лавозимларда ишлаганлиги, учинчи шахслар манфаати учун хизмат ваколатларини суиистеъмол қилганлиги, уларга кредит молиялаштириш, лойиҳа ҳамкорлиги ва кадрлар тайинлаш каби масалаларда ёрдам берганлигини аниқлаган.
Бундан ташқари, судланувчи ҳуқуқий нормаларни бузган ҳолда, зарур талабларга жавоб бермайдиган компанияларга умумий қиймати 3,32 миллиард юандан ортиқ бўлган кредитлар беришда кўмаклашгани аниқланди, натижада асосий қарз бўйича йўқотишлар 190,7 миллион юандан ошган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!