$
12023.46 UZS
-42.76
₽
149.44 UZS
-0.3
€
13461.47 UZS
17.29
31° Кечаси 18°

Хизмат сафарлари ва хорижлик меҳмонларни кутиб олиш харажатлари очиқ тақдим қилинмаяпти – Ҳисоб палатаси

14:17 / 26.04.2022

Ҳисоб палатаси бюджет маблағлари сарфланиши юзасидан маълумотларни расмий веб-сайтларга жойлаштириб боришга оид ҳисоботини тақдим қилди.

Таҳлилларга кўра, вазирлик ва идоралар томонидан тегишли тартибга риоя қилиш аҳволи қониқарли даражада эмас. Хусусан, танлов асосида ўрганилган 133 та ташкилотлар томонидан расмий веб-сайтларига бюджет жараёнининг очиқлигини таъминлайдиган маълумотларнинг 2022 йил 10 февраль ҳолати бўйича жойлаштирилиши таҳлил қилинганда, қуйидагилар аниқланган: 

– 66 та вазирлик ва идорада тегишли маълумотлар тўлиқ равишда жойлаштирилган; 

– 13 та вазирлик ва идорада тегишли маълумотлар қисман тақдим қилинган;

– 54 та вазирлик ва идорада эса тегишли маълумотлар умуман жойлаштирилмаган.

Шунингдек, Президент Фармони  билан белгилаб қўйилган давлат органлари ва ташкилотларининг жами 13 та тоифадаги ахборотларни ўз расмий веб-сайтида ҳар чоракда эълон қилиш ва даврий янгилаб бориш тўғрисидаги тартибига ҳам амал қилмай келаётган айрим давлат органлари ва ташкилотлари борлиги айтиб ўтилди.

Жумладан, 2021 йил 4-чорагида уларнинг 80 таси ушбу маълумотларни ўз вақтида белгиланган ресурсларда жойлаштирмаган. 

88 та давлат идораси хизмат сафарлари ва хориждан ташриф буюрган меҳмонларни кутиб олиш билан боғлиқ харажатлар бўйича ҳисоботларни ўз вақтида очиқ тақдим қилмаган.

Шу билан бирга, ўтган 2021 йилда фуқароларни бюджет жараёнида ҳудудларда жамоатчилик фикри асосида шаклланган тадбирлар натижасида айрим ҳудудларда умуман овоз тўпламаган ҳамда “Очиқ бюджет” ахборот порталида “ғолиб” деб топилмаган таклифларни молиялаштириш ҳолатлари аниқланган. 

Мисол учун, Жиззах вилояти Зарбдор туманида 4 та, Хоразм вилояти Урганч шаҳрида 5 та таклиф ўрнатилган талабларга зид равишда молиялаштирилган. Жамоатчилик эшитуви давомида бюджет очиқлигини таъминламаган тегишли давлат органлари ва ташкилотлари масъулларининг ахбороти ҳам эшитилди.

Мутасаддиларга бюджет жараёнининг очиқлигини таъминлаш устидан назорат Ҳисоб палатасига юклатилгани ҳамда бюджет жараёнининг очиқлигини таъминлаш тартибини бузганлик учун мансабдор шахсларга маъмурий жавобгарлик белгилангани эслатиб ўтилди.


Бу ҳам қизиқ

Саида Мирзиёеванинг ташаббуси амалда: Ўзбекистондаги рақамли тўловларда катта ўзгариш — Apple Pay ва Google Pay расман ишга тушди

Саида Мирзиёеванинг ташаббуси амалда: Ўзбекистондаги рақамли тўловларда катта ўзгариш — Apple Pay ва Google Pay расман ишга тушди

Бу ҳақда, Президент Администрацияси раҳабри ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида эълон қилди. Хўш, бу тизимлар фойдаланувч…
14:54 / 27.10.2026
Испанияда иккита тезюрар поезд тўқнашди: камида 10 киши ҳалок бўлди

Испанияда иккита тезюрар поезд тўқнашди: камида 10 киши ҳалок бўлди

Испанияда 28-октабр куни иккита тезюрар поезд тўқнашиб кетди. Ҳодиса оқибатида камида 10 киши ҳалок бўлган, қурбонлар сони о…
16:37 / 28.10.2026
IMAN Holding 20 млн долларлик камомад ҳақидаги даъволарга жавоб берди

IMAN Holding 20 млн долларлик камомад ҳақидаги даъволарга жавоб берди

IMAN Holding “Iman Invest” компаниясининг 70 млн долларлик портфелида 20 млн доллар камомад борлиги ҳақидаги даъволарга муно…
14:18 / 28.10.2026
Ўзбекистонда бугун айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши кутилмоқда

Ўзбекистонда бугун айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши кутилмоқда

Бугун Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ўзгарувчан бўлади, айрим ҳудудларда ёғингарчилик кузатилади. Кундузи ҳаво ҳарорати +13…+23 дара…
17:23 / 28.10.2026
30 октябрь кунги об-ҳаво маълумоти

30 октябрь кунги об-ҳаво маълумоти

Республика бўйлаб ҳаво ўзгарувчан бўлади, айрим жойларда ёғингарчилик кузатилмайди.
17:45 / 29.10.2026
Google Ўзбекистондаги ислоҳотларни Google Pay мисолида юқори баҳолади

Google Ўзбекистондаги ислоҳотларни Google Pay мисолида юқори баҳолади

Google’нинг ривожланаётган бозорлар бўйича давлат сиёсати вице-президенти Дорон Авни Ўзбекистонда шахсий маълумотларни ҳимоя…
09:27 / 31.10.2026
28 октябрь кунги об-ҳаво маълумоти

28 октябрь кунги об-ҳаво маълумоти

Республика бўйлаб ҳаво ўзгарувчан бўлади, айрим жойларда ёғингарчилик кузатилади.
17:52 / 27.10.2026
Тошкентда Lacetti дарахтга урилиб, иккига бўлинди

Тошкентда Lacetti дарахтга урилиб, иккига бўлинди

Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида 28-октабр куни Lacetti русумли автомобиль дарахтга урилди. ЙТҲ оқибатида автомобиль икки…
11:16 / 28.10.2026
Зироат Мирзиёева ТДТ Оила ва хотин-қизлар кенгашининг илк йиғилишида иштирок этди

Зироат Мирзиёева ТДТ Оила ва хотин-қизлар кенгашининг илк йиғилишида иштирок этди

Ўзбекистон Биринчи хоними Зироат Мирзиёева Анқарада Туркий давлатлар ташкилоти Оила ва хотин-қизлар кенгашининг биринчи йиғи…
09:32 / 31.10.2026
Эколог олимлар ҳаво ифлосланишининг сабаблари бўйича батафсил тушунтириш берди

Эколог олимлар ҳаво ифлосланишининг сабаблари бўйича батафсил тушунтириш берди

Сўнгги кунларда ҳаво сифатининг кескин ёмонлашуви яна жамоатчилик эътибори марказида бўлиб турибди.
09:18 / 29.10.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!