Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Наманган шаҳри бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ “Энергосавдо” филиали Янги Наманган тумани бўлими бошлиғи Ф.А. ва устаси А.А. ушланди.
Қайд этилишича, улар ўзаро тил бириктириб, фуқаро Б.К.нинг “Гўзал” МФЙ ҳудудидаги нотурар биносида жойлашган электр ҳисоблагичи гўёки носоз эканини айтган. Шунингдек, далолатнома расмийлаштирилса, 300 млн сўм жарима ёзилишини, агар 4 000 АҚШ доллари берилса, далолатнома расмийлаштирмасликларини билдирган.
Улар сўралган 4 000 АҚШ долларидан 2 500 АҚШ долларини олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) ва 212-моддаси (пора олиш-беришда воситачилик қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!