Бугун Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ўзгарувчан бўлади, айрим ҳудудларда ёғингарчилик кузатилади. Кундузи ҳаво ҳарорати +13…+23 даража, кечаси эса +2…+10 даража илиқ бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида кундузи ҳаво ҳарорати +18…+23 даражагача, кечаси эса +5…+10 даража атрофида бўлади.
Республика бўйлаб шарқий йўналишдан эсадиган шамол тезлиги секундига 7–12 метрни ташкил этади.
Тоғолди ва тоғли ҳудудларда ҳам ҳаво ўзгарувчан бўлиши, айрим жойларда ёмғир ёғиши кутилмоқда. Баланд тоғли ҳудудларда ёғингарчилик қорга айланиши мумкин.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!