Зироат Мирзиёева ТДТ Оила ва хотин-қизлар кенгашининг илк йиғилишида иштирок этди
Ўзбекистон Биринчи хоними Зироат Мирзиёева Анқарада Туркий давлатлар ташкилоти Оила ва хотин-қизлар кенгашининг биринчи йиғилишида иштирок этди.
Йиғилиш ТДТ саммити доирасида ўтказилиб, унда туркий давлатлар ўртасида оила институтини мустаҳкамлаш, хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва уларнинг имкониятларини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Зироат Мирзиёева нутқида қизларнинг замонавий таълим олиши, хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантириш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш ҳамда эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш бўйича ташаббусларни илгари сурди.
Шунингдек, болалар ва ўсмирлар учун хавфсиз интернет муҳитини яратиш ҳамда инклюзив таълимни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Йиғилиш якунида Зироат Мирзиёева тадбирни ташкил этгани учун Туркия Биринчи хоними Эмине Эрдоғанга миннатдорлик билдирди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!