Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида 28-октабр куни Lacetti русумли автомобиль дарахтга урилди. ЙТҲ оқибатида автомобиль иккига бўлинган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, ҳодиса соат 02:30 ларда Бунёдкор кўчасида, Олий Мажлис биноси қаршисида содир бўлган. 2005 йилда туғилган Р.А. бошқарувидаги Lacetti ҳайдовчиси руль бошқарувини йўқотиб, йўл четидаги дарахтга урилган.
Ҳодиса оқибатида ҳайдовчига биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш учун у шифохонага олиб кетилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!