$
11918.98 UZS
57.02
₽
148.04 UZS
0.91
€
13283.70 UZS
5.42
31° Кечаси 18°

IMAN Holding 20 млн долларлик камомад ҳақидаги даъволарга жавоб берди

14:18 / 28.10.2026

IMAN Holding “Iman Invest” компаниясининг 70 млн долларлик портфелида 20 млн доллар камомад борлиги ҳақидаги даъволарга муносабат билдирди. Компания ушбу талқинга қўшилмаслигини, унда келтирилган кўрсаткичлар турли молиявий ҳолатларни бирлаштириши ва уларни бевосита зарар сифатида баҳолаш нотўғри эканини маълум қилди.

Аввалроқ Ислом молиясини мувофиқлаштириш кенгаши вакили Маҳмуд Усмон компаниядаги молиявий тафовутлар ва инвесторлар маблағлари билан боғлиқ масалаларни очиқлаган эди. IMAN Holding эса эътирозларга жавобан бир нечта молиявий кўрсаткич бўйича изоҳ берди.

Компания маълумотига кўра, муаммоли қарзлар бўйича захиралар билан қопланмаган риск 3,5 млн долларни ташкил этади. 1-октабр ҳолатида бундай қарзларнинг портфелдаги улуши 6,5 фоиз бўлган, 31,91 млрд сўмлик захиралар ҳисобга олинганда эса бу кўрсаткич 3,5 фоизга тушган.

Яна бир масала — бошқарув компаниясининг инвестиция фонди олдидаги 2,97 млн долларлик қарзи. IMAN Holding ушбу маблағ бошқарув ташкилотининг жорий харажатларини фонд ҳисобидан молиялаштириш натижасида юзага келганини билдирди. Компания бу амалиёт июль ойида тўхтатилганини ва маблағларни ноябрдан бошлаб олти ой ичида қайтариш режалаштирилганини маълум қилди.

Шунингдек, компания 140,75 млрд сўмлик ортиқча капитал ҳақидаги эътирозга ҳам жавоб берди. IMAN маълумотига кўра, 2026 йил 1-октабр ҳолатида насия савдо портфели 1 трлн 105 млрд 777 млн сўмни, инвесторлар портфели эса 965,02 млрд сўмни ташкил этган. Компания ушбу кўрсаткичларни молиявий тафовут мавжуд эмаслигининг далили сифатида келтирган.

Компания асосчиси Рустам Раҳматов учун 2026 йил апрель ойида тахминан 128 минг долларга харид қилинган Mercedes-Benz C500 автомобили масаласи ҳам изоҳланди. IMAN Holding автомобиль фонд фойдасига ижарага бериш мақсадида олинганини, бироқ кейинчалик битим исломий молиялаштириш тамойилларига мос келмаслиги тан олинганини билдирди. Компания маълумотига кўра, автомобиль 12 август куни сотилган, унинг қиймати ва ижара тўловлари тўлиқ қайтарилган.

Бундан ташқари, 2023 йилда бўлиб тўлаш шарти билан харид қилинган BYD Champion автомобили бўйича қарздорлик 31 июль куни муддатидан олдин тўлиқ қопланган. Тўланган сумма 366,9 млн сўмдан ошган.

Юзага келган вазият муносабати билан компания бошқарувини ислоҳ қилиш режалари ҳам эълон қилинди. Унга кўра, кундалик бошқарувни янги мутахассисларга топшириш ва Рустам Раҳматовни кузатув кенгашига ўтказиш кўзда тутилган. Шунингдек, уч нафар олимдан иборат Шариат кенгашини тузиш ва молиявий шаффофликни ошириш учун мустақил аудиторларни жалб этиш режалаштирилган.

Аввалроқ, 25-октабр куни Ислом молиясини мувофиқлаштириш кенгаши “Iman Invest” билан ҳамкорликни тўхтатганини эълон қилган эди. Кенгаш дастлабки хулосаларида инвесторлар маблағларидан фойдаланиш билан боғлиқ қоидабузарликлар ва бир неча миллион долларлик камомад ҳақида маълум қилган.

Ҳозирча томонлар билдирган фикрларни тасдиқловчи мустақил хулоса мавжуд эмас. IMAN Holding баёнотида компания раҳбариятини янгилаш режалари билдирилган бўлса-да, раҳбарнинг лавозимдан кетиши ва янги раҳбар тайинланиши расман тасдиқлангани ҳақида маълумот келтирилмаган.



														
														“Хоразм сув таъминоти” юридик инспектори 6 млн сўм олаётганда ушланди

“Хоразм сув таъминоти” юридик инспектори 6 млн сўм олаётганда ушланди

“Хоразм сув таъминоти” АЖ юридик инспектори фуқаронинг савдо шохобчасини ичимлик суви тармоғига улаш учун техник шартларни р…
14:55 / 28.10.2026

														
														АҚШ ҳарбийлари Тинч океанида қайиққа зарба берди: беш киши ҳалок бўлди

АҚШ ҳарбийлари Тинч океанида қайиққа зарба берди: беш киши ҳалок бўлди

АҚШ ҳарбийлари 27-октабр куни Тинч океанининг шарқий қисмида наркотик моддалар ташишда гумон қилинган қайиққа зарба берди. Ҳ…
14:53 / 28.10.2026

														
														IMAN Holding 20 млн долларлик камомад ҳақидаги даъволарга жавоб берди

IMAN Holding 20 млн долларлик камомад ҳақидаги даъволарга жавоб берди

IMAN Holding “Iman Invest” компаниясининг 70 млн долларлик портфелида 20 млн доллар камомад борлиги ҳақидаги даъволарга муно…
14:18 / 28.10.2026

														
														“Док-1 Макс” иши бўйича жабрланган оилаларга 80 миллиард сўм компенсация тўланди

“Док-1 Макс” иши бўйича жабрланган оилаларга 80 миллиард сўм компенсация тўланди

“Док-1 Макс” ва “Амбронол” дори воситалари истеъмоли оқибатида жабрланган оилаларга жами 80 миллиард сўм компенсация тўланди…
14:10 / 28.10.2026

														
														Фарғона ва Тошкентда ноқонуний босмахоналар аниқланди

Фарғона ва Тошкентда ноқонуний босмахоналар аниқланди

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари Фарғона вилояти ва Тошкент шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида контрафакт диний…
12:06 / 28.10.2026

														
														Тошкентда Lacetti дарахтга урилиб, иккига бўлинди

Тошкентда Lacetti дарахтга урилиб, иккига бўлинди

Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида 28-октабр куни Lacetti русумли автомобиль дарахтга урилди. ЙТҲ оқибатида автомобиль икки…
11:16 / 28.10.2026

														
														Тил сертификати сабаб диссертация ҳимоя қила олмаган магистрантларга рухсат берилди

Тил сертификати сабаб диссертация ҳимоя қила олмаган магистрантларга рухсат берилди

Ўзбекистонда 2022/2023-ўқув йилининг қишки қабулида истисно тариқасида магистратурага қабул қилинган, бироқ хорижий тил серт…
11:13 / 28.10.2026

														
														Тошкентда лицензиясиз крипто-фаолият билан шуғулланган талаба аниқланди

Тошкентда лицензиясиз крипто-фаолият билан шуғулланган талаба аниқланди

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари Тошкент шаҳар ИИББ билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида лицен…
11:09 / 28.10.2026

														
														Таиланд Ўзбекистон фуқаролари учун 15 кунлик визасиз режимни таклиф қилди

Таиланд Ўзбекистон фуқаролари учун 15 кунлик визасиз режимни таклиф қилди

Таиланд расмийлари Ўзбекистон, Колумбия ва Мексика фуқаролари учун 15 кунлик визасиз кириш тартибини жорий этишни таклиф қил…
11:03 / 28.10.2026

														
														28 октябрь кунги об-ҳаво маълумоти

28 октябрь кунги об-ҳаво маълумоти

Республика бўйлаб ҳаво ўзгарувчан бўлади, айрим жойларда ёғингарчилик кузатилади.
17:52 / 27.10.2026

Бу ҳам қизиқ

Анталияда торнадо оқибатида беш нафар ишчи ҳалок бўлди

Анталияда торнадо оқибатида беш нафар ишчи ҳалок бўлди

Туркиянинг Анталия вилояти Кепез туманида 2026-йил 26-октябрь куни соат 23:00 атрофида юз берган торнадо оқибатида беш нафар…
09:36 / 27.10.2026
Меган Маркл отаси билан алоқаларини узганини маълум қилди

Меган Маркл отаси билан алоқаларини узганини маълум қилди

Сассекс герсогиняси Меган Маркл 2025-йилда отаси Томас Марклга мактуб ёзиб, унинг фарзандлари билан учрашишига рухсат бермас…
13:34 / 27.10.2026
Таиланд Ўзбекистон фуқаролари учун 15 кунлик визасиз режимни таклиф қилди

Таиланд Ўзбекистон фуқаролари учун 15 кунлик визасиз режимни таклиф қилди

Таиланд расмийлари Ўзбекистон, Колумбия ва Мексика фуқаролари учун 15 кунлик визасиз кириш тартибини жорий этишни таклиф қил…
11:03 / 28.10.2026
Мирзиёев: Сўнгги 10 йилда 10 миллион аҳолига хизмат кўрсатувчи тиббиёт муассасалари ишга тушди

Мирзиёев: Сўнгги 10 йилда 10 миллион аҳолига хизмат кўрсатувчи тиббиёт муассасалари ишга тушди

Президент Шавкат Мирзиёевнинг тиббиёт ва фарматсевтика соҳаси ходимлари билан учрашуви бошланди. Давлат раҳбари йиғилганларн…
11:35 / 27.10.2026
Кинематография агентлиги тугатилиб, ваколатлари Маданият вазирлигига ўтказилади

Кинематография агентлиги тугатилиб, ваколатлари Маданият вазирлигига ўтказилади

Президент кино соҳасини бошқариш тизимини ислоҳ қилишни маълум қилди. Унга кўра, Кинематография агентлиги тугатилиб, кино со…
17:44 / 26.10.2026
“Ўзбекфилм” ҳудудида кино шаҳарчаси ташкил этилади

“Ўзбекфилм” ҳудудида кино шаҳарчаси ташкил этилади

“Ўзбекфилм” киностудиясининг 10 гектарлик ҳудудида кино хизматларини бирлаштирувчи “Ўзбекфилм кино шаҳарчаси” ташкил этилади…
17:58 / 26.10.2026
Тиббиёт ходимлари учун Ибн Сино номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши таклиф қилинди

Тиббиёт ходимлари учун Ибн Сино номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши таклиф қилинди

Президент Шавкат Мирзиёев тиббиёт ва фарматсевтика соҳасидаги ўзгаришларда 800 мингдан зиёд ходим муносиб ҳисса қўшаётганини…
11:47 / 27.10.2026
Тошкентда Lacetti дарахтга урилиб, иккига бўлинди

Тошкентда Lacetti дарахтга урилиб, иккига бўлинди

Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида 28-октабр куни Lacetti русумли автомобиль дарахтга урилди. ЙТҲ оқибатида автомобиль икки…
11:16 / 28.10.2026
IMAN Holding 20 млн долларлик камомад ҳақидаги даъволарга жавоб берди

IMAN Holding 20 млн долларлик камомад ҳақидаги даъволарга жавоб берди

IMAN Holding “Iman Invest” компаниясининг 70 млн долларлик портфелида 20 млн доллар камомад борлиги ҳақидаги даъволарга муно…
14:18 / 28.10.2026
Андижонда қоровул ставкасини ошириш эвазига 4,5 млн сўм олган мактаб директори жазоланди

Андижонда қоровул ставкасини ошириш эвазига 4,5 млн сўм олган мактаб директори жазоланди

Андижон вилояти Жалақудуқ туманида қоровулнинг иш ставкасини 0,6 дан 1 ставкага ошириб бериш эвазига 4,5 миллион сўм олган м…
10:22 / 27.10.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!