Google’нинг ривожланаётган бозорлар бўйича давлат сиёсати вице-президенти Дорон Авни Ўзбекистонда шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш соҳасидаги ислоҳотлар глобал технологияларни мамлакат бозорига олиб кириш учун янги имкониятлар очганини таъкидлади.
Унинг қайд этишича, Ўзбекистон шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш бўйича ёндашувини янгилаб, маълумотларни қатъий локализация қилиш ўрнига мослашувчан ва мувозанатли тизимни жорий этган. Бунинг амалий натижаларидан бири Google Pay’нинг мамлакатда ишга туширилиши бўлган.
Дорон Авнининг таъкидлашича, тушунарли ва халқаро тизимлар билан уйғун қоидалар глобал технологияларнинг бозорга тезроқ кириб келишини таъминлайди.
27 октябрь куни Ўзбекистонда Google Pay ва Apple Pay тизимлари тўлақонли ишга тушгани эълон қилинган эди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!