Хабар берилишича, Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани ҳудудидаги истеъмолчиларни энергия ресурслари билан барқарор таъминлашни яхшилаш мақсадида Яккасарой туманининг Бобур кўчаси бўйлаб 110 кВ ли юқори кучланишли ер ости электр узатиш кабель тармоқларини ўтказиш бўйича кейинги ишлар учун йўл қопламасини демонтаж қилиш ишлари олиб борилади. Бу ҳақда “Тошкент шаҳар электр тармоқлари” хабар берди.
Шу сабабли, жорий йилнинг 10 ноябрь куни кеч соат 00:00 дан 11 ноябрь куни соат 22:00 га қадар Бобур кўчасининг Сеул кўчаси билан кесишмасидан Баҳодир кўчасигача бўлган қисмида бир томондан автомобиль ҳаракат чекланади.
“Ноқулайликлар учун узр сўраб, юзага келиши мумкин тирбандликларнинг олдини олиш учун, ҳайдовчиларга айланма йўллардан фойдаланишларини тавсия этамиз”, – дейди “Тошкент шаҳар электр тармоқлари”.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!