АҚШ Давлат котиби Марко Рубио 2026-йил охирида Марказий Осиё мамлакатларига ташриф буюришини маълум қилди.
Унинг таъкидлашича, Дональд Трамп маъмурияти АҚШ ва Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги савдо алоқаларини кенгайтириш тарафдори бўлиб, Жексон–Веник тузатишини бекор қилиш масаласи ҳам кўриб чиқилмоқда.
Шунингдек, яқин вақт ичида АҚШ ва Марказий Осиёнинг беш давлати иштирокидаги C5+1 форматидаги навбатдаги учрашувни ўтказиш режалаштирилган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!