8 август куни Криштиану Роналдунинг минглаб мухлислари ОАВ хабарларига ишониб, Португалиянинг Мадейра оролида бутунлай бошқа жуфтликнинг тўйига йиғилиб қолди. Бу ҳақда “Тҳе Тоучлине” хабар берди.
Аввалроқ Криштиану Роналду ва Жоржина Родригеснинг никоҳ тўйи бўлиши ҳақида хабарлар тарқалган, ҳатто тўй санаси ва жойи ҳам эълон қилинганди.
Шу сабабли белгиланган куни собор олдига Роналдунинг мухлислари ва қизиқувчилар тўпланиб, машҳур жуфтликнинг тўйини кутган.
Келинни олиб келган эски “Роллс-Ройcе” собор олдига келганида эса оломон машинани ўраб олган. Айрим мухлислар Роналдунинг футболкаси ва унинг сурати туширилган ниқобларда келган.
Бироқ келин машинадан тушганида меҳмонлардан бири оломонни тинчлантириб: “Бу Жоржина эмас”, деган.
Кейинчалик маълум бўлишича, соборда Франсияда яшовчи мадейралик жуфтлик — Фабио Рамос ва Фатима Никол Куня Тейшейра турмуш қураётган бўлган.
Янги турмуш қурганларнинг қариндошлари ва дўстлари маросимга кириш учун Роналдунинг мухлислари тўпланган оломон орасидан ўтишга мажбур бўлган.
Собор руҳонийси Маркос Гонсалвеш ҳам мазкур тўйнинг Роналду ва Жоржина билан ҳеч қандай алоқаси йўқлигини тасдиқлаган.
Шунга қарамай, Роналдунинг мухлислари бошқа жуфтликнинг тўй маросимига халақит бермаган.
Маълумот учун, Криштиану Роналду ва Жоржина Родригеснинг август ойида турмуш қуриши ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бироқ жуфтлик ҳозирча тўй санаси ва жойини расман эълон қилмаган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!