ИИВ Тезкор қидирув департаменти ходимлари томонидан аёлларни хорижий валютада баҳолаб турли мижозларга интим хизматлар кўрсатиш учун шароит яратиб берган ҳамда ёш қизларни хорижий мамлакатларга олиб бориб, тазйиқ ва зўравонлик остида уларни мажбуран шаҳвоний эксплуатация қилиб келган гуруҳлар фаолиятига чек қўйилган.
Хусусан, жорий йил 7 март куни тегишли идоралар ходимлари билан ўтказилган тезкор тадбирда 3 200 АҚШ доллари эвазига Бўстонлиқ туманидаги дала ҳовлилардан бирига мижозлар билан жинсий алоқа қилиш учун қўл остидаги қизлардан 5 нафарини олиб келиб бераётган жиноий гуруҳ қўлга олинган.
28 март куни ўтказилган тезкор қидирув тадбирида эса кузатувдаги яна бир жиноий гуруҳ икки нафар шахсни Россия федерациясининг Қозон шаҳрига фоҳишаликка ишлатиш учун Фарғона халқаро аэропорти орқали юбораётган вақтида ушланган.
4 апрель куни Тошкент ва Хоразм вилоятларида яшовчи 2 нафар қизни Тошкент халқаро аэропорти орқали Дубай шаҳрига юбораётган жиноий гуруҳ қўлга олинган.
Маълум қилинишича, ҳозирда ушбу гуруҳлар томонидан шаҳвоний эксплуатация қилиш мақсадида олиб кетилган бошқа қизларнинг шахсини аниқлаш ишлари давом эттирилмоқда.
Аниқланган ҳолатлар бўйича, Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!