$
11909.66 UZS
-24.58
152.28 UZS
-0.7
13588.92 UZS
-2.99
31° Кечаси 18°

Юз йиллик низо. Мусулмонлар қони оқаётган Қуддус. Исроиль-Фаластин уруши тарихи

14:14 / 13.08.2022

Дунёда шундай зиддиятли ҳудудлар борки, бу ерда ҳар йили турли тўқнашувлар юз беради. Бунинг оқибатида ўнлаб, юзлаб бегуноҳ инсонларнинг қони тўкилади. Бу зиддиятли ерлар бамисоли битмас ярага ўхшайди. 2021 йилнинг май ойида содир бўлган Ғазо секторидаги қонли тўқнашувлар қолдирган яра ҳали битмай туриб, яра қайта тирналди. Хўш, нима учун бутун дунё барчани шу масалага ҳаммани қаноатлантирадиган ечимни топа олмаяпти?

Бугунги мақоламизда, Исроиль-Фаластин ўртасидаги узоқ йиллик можаро тарихи, муаммонинг асли келиб чиқиши, 2021 йилда содир бўлган тўқнашувлар ҳақида ҳикоя қиламиз.

Яҳудийларнинг давлат тузишга ҳаракатлари

Мавзуга киришдан олдин, Фаластин ерлари деганда қайси ҳудудлар тушунилишини билиб олиш зарур. Фаластин – Яқин Шарқда жойлашган тарихий ҳудуд бўлиб, у ҳозирги Иордан, Исроил давлатлари, Ғазо сектори, Иордан дарёсининг ғарбий соҳиллари, Жўлон тепаликларининг бир қисмини қамраб олади.

Тарих бизга Яқин Шарқда минг йиллар давомида яҳудийлар ва арабларнинг бир-бирига нисбатан тинчлик ва дўстлик шароитида яшаганини кўрсатади. Бугунги душманликнинг асосий сабаблари замонавий муаммолардир. Шу сабабли юқоридаги саволларга жавобни узоқ ўтмишдан эмас, ХИХ аср охири, ХХ аср бошларидан излаш керак деган қарорга келдим.


Узоқ ўтмишдан буён яҳудийлар барча жойдан қувилиб, дарбадарликда ҳаёт кечиришган. Улар учун ҳаёт бундай давом этиши мумкин эмас эди. ХХ асрнинг бошларида катта яҳудий оилалар Европадаги биржа бозорларини ўз назоратларига олишганди. Эндиликда бу оилалар мустақил Исроил давлатини барпо этиш учун режалар тузишди. Яҳудийлар бу ерларни ваъда қилинган ер «Арзимамут», деб атаган. Ўша вақтда, бу ҳудудлар Усмонли империясига қарашли бўлган. Тарихий маълумотларга кўра, ХИХ аср охирида ҳудудда 400 минг аҳоли истиқомат қилган. Булардан атиги 6 мингги яҳудий, қолганлари эса араблар бўлган.

1897 йилда Жаҳон сиёнистик ташкилотига асос солинади. Шундан сўнг яҳудийлар аста-секин Фаластинга кўчиб келиб, йирик араб феодалларидан ер сотиб ола бошлади. Албатта, бунга Европадаги йирик яҳудий оилалар катта молиявий кўмак бериб турди.

Катта ўйин

Биринчи Жаҳон уруши (1914-1918)дан сўнг тўртта (Германия, Австрия-Венгрия, Россия ва Усмонли) империя қулади. Шундан сўнг, 1919 йилда АҚШ, Буюк Британия ва Франция томонидан «Миллатлар Лигаси» деб номланган халқаро ташкилот тузилди. Аслида, бу ташкилот қудратли давлатлар қўлидаги бир қўғирчоқ эди.

Миллатлар Лигасининг низомида «Мандат тизими» деб аталган халқаро ҳуқуқнинг янги бир нормаси белгилаб қўйилди. Унга кўра, Миллатлар Лигаси мустамлака бўлиб келаётган ҳудудни бошқариш ҳуқуқини бошқа бир давлатга топшириши мумкин эди. Бундай ҳуқуқни олган давлат ўша мустамлакани мустақилликка тайёрлаши лозим бўлган. Бу мустақил Исроил давлатини ташкил этиш учун ўйлаб топилган бир ҳийла эди.

Усмонли империясига қарашли бўлган Фаластин ҳудудлари Буюк Британия ихтиёрига ўтди. Уруш тугамасидан олдин Британия Ташқи ишлар вазирилиги «Балфур» деб номланган декларациясини имзолади. Унга кўра,  Фаластинда яҳудийлар давлатини тузиш режаси эълон қилинди.

ХХ асрнинг 30 йилларига келиб, Фаластиндаги яҳудий жамияти 400 минг кишига етди. Маълумотларга кўра, ўша вақтда араб аҳолисининг сони эса 1 миллион яқин бўлган. Икки халқ орасидаги зиддият йилдан-йилга жиддийлашиб борди.

Низо уруғининг сепилиши

Иккинчи жаҳон уруши (1939-1945) тугаши билан Британия ҳукумати Фаластин масаласини Бирлашган Миллатлар Ташкилотига топширади. БМТ эса яҳудийлар ва араблар ягона давлатда яшай олмайди, деган фикрга келди. Шу жойда бир фактни эслатиб ўтсам, яҳудийлар ва араблар ХИИИ аср давомида бир мамлакатда яшаб, тинч ҳамда осуда ҳаёт кечиришган.

БМТ аҳолининг жойлашувига қараб, яҳудий ва араб давлатини ташкил этиш ҳақида қарор қабул қилди. Шунда яҳудийларга 14,1 минг квадрат километр, арабларга эса 11,1 минг квадрат километр ер берилди. Уч диннинг муқаддас шаҳри – Қуддус халқаро ҳудуд бўлиши керак эди. Яҳудийлар бу шартга рози бўлди, араблар эса бу ҳақида эшитишни ҳам исташмади. Ер тақсимланиши адолатсиз тарзда амалга оширилган эди. Сабаби яҳудийларга катта ва ҳосилдор ерлар берилганди.

Арабларнинг норозилигига қарамай, БМТ 1947 йил 29 ноябрь куни Фаластинда иккита давлат ташкил этиш (Исроил ва Фаластин) ҳақида резолуцияни қабул қилди. Шундан сўнг дунёнинг турли бурчакларидан минг-минглаб яҳудийлар Фаластинга кўчиб кела бошлади. Европадан яҳудийларнинг келиши низони аланга олдирди.

1948 йил 14 май куни Исроил давлати (яҳудийлар давлати) ташкил этилдию, бироқ Фаластин давлати ташкил этилмади. Бу ёниб турган оловга бензин сепишдек воқеа бўлди. Бу эса биринчи араб-Исроил урушини келтириб чиқарди.

Фаластин халқининг фожиаси

Миср, Сурия, Транциардания, Ливан, Ироқ ва бошқа араб давлатларининг бирлашган қўшинлари Исроилга ҳужум қилди. Аммо араб давлатлари ҳеч қандай натижага эриша олмади. 1949 йилнинг июль ойига келиб Исроил барча ҳужумларни қайтарди ва бостириб кирган араб армиясини яксон қилди. Бу уруш Исроиль тарихида "мустақиллик уруши" деб номланди.

Уруш якунига кўра, БМТ мандати бўйича Фаластиндаги араблар учун ажратилган ерларнинг 1300 км² ва 112 та аҳоли яшаш пункти ҳамда Шарқий Қуддус Исроилга ўтиб кетди. Айнан 1948 йилги урушдан сўнг Фаластин халқининг фожиаси бошланди.

Ўтган асрнинг 40 йиллар охирида юз берган ушбу тўқнашувдан кейин ҳам араблар ва яҳудийлар ўртасида бир неча марта йирик жанглар бўлиб ўтди. Жумладан, 1967 йилдаги «Олти кунлик уруш», 1973 йилда бўлиб ўтган «Ём-Киппур уруши» икки ўртадаги зиддият энг чўққисига чиққан вазиятлар ҳисобланади. Энг қизиғи иккала тўқнашувда ҳам Исроил ғалаба қозонган. Бу урушлар натижасида, Исроил ўз ҳудудини уч баробарга кенгайтириб олди. Шарқий Қуддус ҳам Исроил назорати остига ўтди. 1980 йилда Исроил Қуддусни ўзининг ягона пойтахти деб эълон қилди.


Замонавий зиддиятлар

Йиллар давомида Исроил дунёнинг турли нуқталаридан яҳудийларни қабул қилишда давом этиб, ўз давлатчилигини мустаҳкамлаб борди. Маълумотларга кўра, бугунги кунда Исроил ҳудудида 6.8 миллион яҳудий ва 1,9 миллион араб истиқомат қилади. Фаластин ерларида эса 5 миллион араб мавжуд.

1988 йил 15 ноябрь куни Фаластин тарихида катта сиёсий воқеа рўй берди. Ўша куни «Фаластин озодлик» ташкилоти Жазоир шаҳрида мустақил Фаластин давлати тузилганини эълон қилди. Ёсир Арофат бу мамлакатнинг биринчи раҳбари этиб тайинланди. Бироқ, Фаластин дефаcто мустақил давлат бўлиб қолди.

1993 йил 12 сентябрь куни АҚШ президенти Бил Клинтен воситачилигида Ёсир Арофат ва Исроил Бош вазири Ичак Рабин «Осло» келишувига имзо чекди. Унга кўра, Ғазо сектори ва Ғарбий соҳилнинг кичик қисми Фаластинга қайтариб берилади. Лекин яҳудий томонидан эгаллаб олинган Қуддус шаҳри тўлиқ тарзда Исроил назоратида қолди ва бу ерларни Исроил ҳали бери арабларга қайтариш нияти йўқ.

Тарихий жиҳатдан мусулмонлар, насронийлар ва яҳудийлар учун ҳам муқаддас бўлиб келган Қуддус шаҳри, Исроил-Фаластин ўртасидаги низонинг объекти ҳисобланади.

1967 йилдан бери Исроил БМТ томонидан араб давлатини ташкил этиш учун ажратилган ерларда ташкилий тарзда аҳоли масканлари қуриб келади. Яҳудийлар бу ерни Исроилга қайтаришни ўзларининг буржлари деб билишади. Қурилиш тобора кенгайиб, фаластинликни ташвишга солмоқда.

2021 йилги қонли тўқнашув

Бугунги кунда Фаластинда икки ҳукуматли тизим мавжуд. Ғазо секторини – ҲАМАС, Ғарбий қирғоқда – Фаластин миллий маъмурияти.

2021 йил 7 май Рамазон ойининг охирги Жума куни, Қуддусдаги Ал-Ақсо масжиди атрофида тартибсизликлар бошланди. Бунга Исроил полицияси томонидан фаластинлик араблар таровеҳ намозини ўқиётган ушбу масжидга ҳужум қилингани сабаб бўлди. Бундан ташқари, Исроил суди Шайх Жарроҳ маҳалласида яшовчи араб оилаларини кўчириш тўғрисида қарор чиқарди. Чунки бу ерларга яҳудийлар даъво қилиб келади.

Шундан сўнг, Ғазони назорат қилувчи фаластинликларнинг ҲАМАС ҳаракати Исроилни огоҳлантирди: Шарқий Қуддусдаги Ал-Ақсо масжиди ва Шайх Жарроҳ маҳалласидан аскарларни олиб чиқиб кетиш учун маҳаллий вақт билан соат 18:00 гача муддат қўйди.

ҲАМАС ўз талаби бажарилмагач, Исроилга ракета зарбаси йўллади. Бунга жавобан Исроил ҳаво амалиётини бошлаб, оммавий равишда Ғазони бомбардимон қилди. 11 кун давом этган ўзаро ҳаво ҳужумлари натижасида Ғазо секторида яшовчи 232 нафар араб ҳалок бўлди ва 1900 га яқини жароҳат олди. Исроилда эса 12 нафар инсон вафот этган, юзлаб одамлар яраланган.

Битмаган яранинг тирналиши

Жорий йилнинг 5 август куни Исроил армияси Ғазо секторига ҳужум қилди. Бунинг оқибатида, 10 нафар фаластинлик ҳалок бўлди ва 55 киши яраланди. Бундан ташқари Фаластин «Исломий жиҳод» гуруҳининг юқори мартабали қўмондони Холид Мансур Исроилнинг Ғазо секторига қилган ҳаво ҳужуми натижасида йўқ қилинди.

Исроил Бош вазири Яир Лапид ва Мудофаа вазири Бенни Ганс қўшма баёнотда зарбалар Исроил фуқароларига нисбатан ўзига хос таҳдидни бартараф этиш ҳамда «террорчилар ва уларнинг ҳамкорларига» зарар етказишга қаратилганини айтди.
image

Тез орада Ғазо секторига уюштирган ҳаво ҳужумига жавобан Исроил ҳудудига жами 100 та ракета учирилди.

Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумот беришича, 5 августидан бери Исроил ҳарбийлари Фаластиннинг блокада остидаги Ғазо анклавини ўққа тутиши оқибатида 44 киши, жумладан, 15 нафар бола ва 4 нафар аёл ҳалок бўлган. Ярадорлар сони эса 360 та кишига етган. Бу ҳолатга Ғарб давлатлари эътибор қаратишни истамаяпти. Ахир, улар ўз яқин иттифоқчиларининг жиноятларини ошкор қилишмайдику.

Хулоса қилиб айтганда, Исроил-Фаластин ўртасида чигал муаммолар жуда кўп. Ҳар икки томон ҳам уларни биргаликда ечишни истамайди. Фаластинликлар ўз киндик қонлари тўкилган ерларини яҳудийлардан қайтариб олишни истайди, Исроил эса ўз ҳудудини араблар яшайдиган ерлар ҳисобига кенгайтиришни хоҳлайди. Бундай вазият доимо кенг миқёсли уруш ва зиддиятлар юзага келишга замин ҳозирлайди.



Муаллиф: Сардор Али


Жаҳон


														
														Си Цзинпин: “Хитой ва Беларус мустаҳкам дўстлар”

Си Цзинпин: “Хитой ва Беларус мустаҳкам дўстлар”

Хитой етакчиси Си Цзинпин Хитой ва Беларус темир дўстлар эканлигини, уларнинг муносабатлари халқаро нотинчликнинг барча сино…
12:41 / 29.06.2026

														
														Покистон Афғонистоннинг бир нечта вилоятларига ҳужум қилди

Покистон Афғонистоннинг бир нечта вилоятларига ҳужум қилди

Матбуот котиби Покистоннинг ҳаракатларини “қўрқоқ, тажовузкор ва ваҳший жиноят” деб атади ва уларни қоралади.
10:53 / 29.06.2026

														
														Қирғизистонда блогерлар 5 йилга солиқлардан озод қилинди

Қирғизистонда блогерлар 5 йилга солиқлардан озод қилинди

Имтиёзларни блогерлар, стартаплар, аутсорсинг компаниялари, кино, видео ва телемаҳсулотлар ишлаб чиқарувчилар ва бошқа ижоди…
16:56 / 17.06.2026

														
														Юн Сок Ёл 30 йилга қамалди

Юн Сок Ёл 30 йилга қамалди

Прокуратура унинг ҳаракатлари минтақада кескинликни кучайтиргани ва давлат хавфсизлигига таҳдид солганини билдирди.
11:49 / 12.06.2026

														
														АҚШ жанговар вертолёти Ҳормуз яқинида ҳалокатга учради

АҚШ жанговар вертолёти Ҳормуз яқинида ҳалокатга учради

АҚШ ҳарбий вертолёти Ҳормуз яқинида ҳалокатга учради, деб хабар беради The New York Times манбаларга таяниб.
11:03 / 09.06.2026

														
														Трамп: “Исроил ва Эрон зудлик билан сулҳ тузиши керак”

Трамп: “Исроил ва Эрон зудлик билан сулҳ тузиши керак”

Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняху Эрон билан можаронинг янги авж олиши фонида АҚШ президенти Доналд Трамп билан телефон орқ…
17:47 / 08.06.2026

														
														Си Цзиньпин етти йил ичида илк бор Шимолий Кореяга борди

Си Цзиньпин етти йил ичида илк бор Шимолий Кореяга борди

Хитой Халқ раиси Си Цзиньпин душанба куни етти йил ичида биринчи давлат ташрифи билан Шимолий Кореяга борди, деб хабар берад…
11:18 / 08.06.2026

														
														Эрон денгиз флоти кемаларни душман давлатлар билан ҳамкорлик қилишдан огоҳлантирди

Эрон денгиз флоти кемаларни душман давлатлар билан ҳамкорлик қилишдан огоҳлантирди

Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИРГC) денгиз флоти савдо кемалари ва нефть танкерларини Ҳормуз бўғозидаги “душман” …
17:56 / 01.06.2026

														
														Трамп сурати туширилган купюралар чиқарилиши мумкин

Трамп сурати туширилган купюралар чиқарилиши мумкин

Аммо АҚШ қонунчилиги тирик шахслар суратини миллий валютада акс эттиришни тақиқлайди.
12:33 / 01.06.2026

Бу ҳам қизиқ

Роналду жаҳон чемпионатлари плей-офф босқичидаги илк голини урди

Роналду жаҳон чемпионатлари плей-офф босқичидаги илк голини урди

Роналдунинг Жаҳон чемпионатларида киритган умумий ҳисобдаги голлари сони 11 тани ташкил қилмоқда.
16:50 / 03.07.2026
Россиянинг Киевга тунги ҳужуми қурбонлар билан якунланди

Россиянинг Киевга тунги ҳужуми қурбонлар билан якунланди

Россия 2 июлга ўтар кечаси Украинанинг пойтахти Киевга ракета ва дронлар ёрдамида кенг кўламли зарба берди.
09:47 / 02.07.2026
Ўзбекистон–Грузия ўртасида туристик ташрифлар сони ортиб бормоқда

Ўзбекистон–Грузия ўртасида туристик ташрифлар сони ортиб бормоқда

2026 йилнинг январь–май ойларида Ўзбекистонга 3 328 нафар Грузия фуқаролари туристик мақсадларда ташриф буюрган.
16:56 / 03.07.2026
Бугун, 3 июль куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Бугун, 3 июль куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 18-20°, кундузи 31-33…
17:56 / 02.07.2026
Тбилиси телеминораси Ўзбекистон байроғи рангларида порлади

Тбилиси телеминораси Ўзбекистон байроғи рангларида порлади

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Грузияга давлат ташрифи муносабати билан Тбилисидаги машҳур телеминора мамлакатими…
09:20 / 03.07.2026
The Ring рейтинги янгиланди: Мадримов тўртинчи поғонада

The Ring рейтинги янгиланди: Мадримов тўртинчи поғонада

Янгиланган The Ring рейтингида Исроил Мадримов ўз ўрнини сақлаб қолди.
16:52 / 01.07.2026
2 июль куни қандай об-ҳаво кузатилади?

2 июль куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлади, вақти-вақти билан қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
16:18 / 01.07.2026
Чирчиқдаги барда 22 ёшли йигит марихуана билан ушланди

Чирчиқдаги барда 22 ёшли йигит марихуана билан ушланди

Фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.
17:17 / 01.07.2026
АҚШда 16 нафар бола тўрт йил давомида битта хонада сақлангани аниқланди

АҚШда 16 нафар бола тўрт йил давомида битта хонада сақлангани аниқланди

АҚШнинг Огаё штатида жойлашган Ҳамден қишлоғидаги хароба уйдан тўрт йил давомида битта хонада яшашга мажбур қилинган 16 нафа…
15:02 / 02.07.2026
4 июль куни қандай об-ҳаво кузатилади?

4 июль куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлади, кечаси ва эрталаб қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин.
16:19 / 03.07.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!