Тошкент вилоятининг Зангиота туманида 16 июль куни кечаси автомобилларга суюлтирилган газ тўлдириш шохобчасида (АГТШ) содир бўлган портлаш юзасидан қўшимча тафсилотлар маълум қилинди.
Аниқланишича, АГТШ фақат автомобилларга газ тўлдириш учун рухсат олган бўлишига қарамай, хавфсизлик қоидалари бузилиб, маиший газ баллонларига ҳам газ қуйилган. Ҳодиса вақтида “Labo” русумли автомобилда олиб келинган 100 литрли маиший газ баллонлари қўлбола ўтиш мосламаси (переходник) орқали тўлдирилаётган бўлган.
Учинчи баллонни тўлдириш вақтида шланг уланиш жойидан ажралиб кетган ва чақнаш юз берган. Натижада 2 та газ баллони портлаган, яна 4 таси ёнган.
Оқибатда 3 нафар фуқаро турли даражадаги куйиш жароҳатини олган. Улардан бирининг танасининг 80 фоизи куйган бўлиб, аҳволи оғир. Қолган икки нафар жабрланувчининг аҳволи ўрта оғир деб баҳоланмоқда.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Қўмита АГТШ раҳбарларини маиший газ баллонларига газ тўлдириш қатъиян тақиқлангани ҳақида яна бир бор огоҳлантирди. Фуқароларга эса маиший баллонларни фақат ваколатли ташкилотларда белгиланган тартибда тўлдириш тавсия этилди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!