Тошкент шаҳри ва Қашқадарё вилоятида ўтказилган тезкор тадбирларда коррупцияга оид икки ҳолатга чек қўйилди. Тошкентда Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш марказининг ҳудудий бошқармаси бош мутахассиси ижара шартномасини расмийлаштириш ва қарздорликни бартараф этиш эвазига 15 минг АҚШ доллари талаб қилган вақтида ушланди.
Қашқадарёда эса Муборак тумани Электр таъминоти корхонаси бошлиғи ўринбосари корхонага етказилган 103 миллион сўмлик зарарни қайта ҳисоблатиб камайтириб бериш эвазига 17 миллион сўм олган вақтида қўлга олинди. Ҳар икки ҳолат юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!