Ўзбекистонда жисмоний шахсларга мўлжалланган кредит, муддатли тўлов ва насия савдога оид рекламаларда товар ёки хизматнинг якуний нархи ҳамда қўшимча тўланадиган суммани аниқ кўрсатиш мажбурий этиб белгиланмоқда.
Бу тартиб Президентнинг 15 июлдаги ПҚ-265-сон қарори билан белгиланди. Қарорга кўра, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ҳамда Марказий банк манфаатдор идоралар билан биргаликда 2026 йил 1-сентабрга қадар ушбу талабларни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритади.
Шунингдек, янги тартиб асосида молиявий хизматлар рекламаларида келгусидаги фойда ёки самарадорлик бўйича асоссиз ва чалғитувчи ваъдалар бериш ҳам чекланади. Агар бундай натижаларни шартнома тузилаётган пайтда аниқ белгилашнинг имкони бўлмаса, рекламада уларни кафолатлашга йўл қўйилмайди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!