$
12093.35 UZS
4.37
155.22 UZS
0.75
13867.44 UZS
65.45
31° Кечаси 18°

Манчестернинг собиқ мэри Буюк Британиянинг янги бош вазири бўлди

11:38 / 18.07.2026

Манчестернинг собиқ мэри Энди Бёрнем Буюк Британиядаги ҳукмрон Лейбористлар партиясининг янги раҳбари этиб сайланди. Партия парламентдаги кўпчиликка эга бўлгани сабабли у 20 июль куни Кир Стармер ўрнини эгаллаб, мамлакат бош вазири лавозимига киришиши кутилмоқда.

Бёрнемнинг сайлангани 17 июль куни Лондонда ўтказилган Лейбористлар партиясининг махсус конференциясида эълон қилинди. Уни 379 нафар лейборист депутат ҳамда партия билан боғлиқ 23 та ташкилот қўллаб-қувватлади. Бошқа номзод бўлмагани боис у партия раҳбари этиб тасдиқланди.

1970 йилда Ливерпул яқинидаги Эйнтри шаҳрида туғилган Энди Бёрнем Лейбористлар партиясининг тажрибали сиёсатчиларидан бири ҳисобланади. У аввал Буюк Британия соғлиқни сақлаш ҳамда маданият, оммавий ахборот воситалари ва спорт вазири лавозимларида фаолият юритган. 2017 йилдан буён Буюк Манчестер мэри сифатида ишлаб, жамоат транспорти, уй-жой ва ижтимоий ҳимоя соҳаларидаги ташаббуслари билан танилган. COVID-19 пандемияси даврида марказий ҳукуматга нисбатан қатъий позицияси туфайли матбуотда «Шимол қироли» номи билан тилга олинган.

Бёрнем 2010 ва 2015 йилларда ҳам Лейбористлар партияси раҳбарлиги учун курашган, бироқ ғалаба қозона олмаган. Кейинчалик Буюк Манчестер мэри сифатида сиёсий нуфузини мустаҳкамлаб, 2026 йилда парламентга қайтди.

Дастлабки нутқида у партиядаги ички келишмовчиликларга барҳам бериш, ҳудудларга кўпроқ ваколат бериш ҳамда сиёсатни аҳолининг кундалик муаммоларини ҳал этишга йўналтиришга ваъда берди.

«Мамлакат янги сиёсатга муҳтож. Сиёсий очко тўплашга эмас, муаммоларни ҳал қилишга эътибор қаратишимиз керак», — деди Бёрнем.

Шунингдек, у Кир Стармерга миннатдорлик билдириб, унинг раҳбарлигида Лейбористлар партияси 2024 йилги парламент сайловида ғалаба қозониб, 14 йиллик консерваторлар ҳокимиятига якун ясаганини таъкидлади.


Сиёсат


														
														Манчестернинг собиқ мэри Буюк Британиянинг янги бош вазири бўлди

Манчестернинг собиқ мэри Буюк Британиянинг янги бош вазири бўлди

Манчестернинг собиқ мэри Энди Бёрнем Буюк Британиядаги ҳукмрон Лейбористлар партиясининг янги раҳбари этиб сайланди.
11:38 / 18.07.2026

														
														Эрдўған НАТО етакчиларига номи ўйиб ёзилган тўппонча совға қилди

Эрдўған НАТО етакчиларига номи ўйиб ёзилган тўппонча совға қилди

Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Анқарада ўтган НАТОнинг 36-саммити якунида альянс етакчиларига уларнинг исми ўйиб ёзи…
12:31 / 09.07.2026

														
														Трамп Туркияга нисбатан санкциялар бекор қилинишини эълон қилди

Трамп Туркияга нисбатан санкциялар бекор қилинишини эълон қилди

АҚШ президенти Доналд Трамп 7 июль куни Анқарада бўлиб ўтаётган НАТО саммити доирасида Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўға…
10:04 / 08.07.2026

														
														“Ё келишамиз, ё ишни охирига етказамиз”. Трамп Эронга яна таҳдид қилди

“Ё келишамиз, ё ишни охирига етказамиз”. Трамп Эронга яна таҳдид қилди

АҚШ президенти Доналд Трамп 6-июль куни Оқ уйда журналистлар билан суҳбатда Эрон билан музокаралар борасида кескин баёнот бе…
12:35 / 07.07.2026

														
														АҚШ ва Эроннинг Доҳадаги музокаралари якунланди

АҚШ ва Эроннинг Доҳадаги музокаралари якунланди

Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида АҚШ ва Эрон ўртасида ўтказилган навбатдаги билвосита музокаралар якунланди.
08:52 / 02.07.2026

														
														БМТ Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатлари бўйича ҳисобот эълон қилди

БМТ Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатлари бўйича ҳисобот эълон қилди

БМТнинг халқаро комиссияси Исроилни фаластинликларга нисбатан геноцид содир этишда айбловчи ҳисоботни эълон қилди. Ҳужжатда …
08:24 / 24.06.2026

														
														БAA ОПЕКдан сўнг яна бир халқаро ташкилотни тарк этди

БAA ОПЕКдан сўнг яна бир халқаро ташкилотни тарк этди

Бирлашган Араб Амирликлари (БAA) Араб нефть экспорт қилувчи мамлакатлар ташкилоти (ОАПЕК) сафидан чиқди. Бу ҳақда ташкилотни…
09:17 / 05.05.2026

														
														Германия АҚШ қўшинларининг олиб чиқилиши ҳақидаги қарорга муносабат билдирди

Германия АҚШ қўшинларининг олиб чиқилиши ҳақидаги қарорга муносабат билдирди

Германия Мудофаа вазири Борис Писториус АҚШ Президенти Дональд Трампнинг Германиядан қарийб 5 минг нафар америкалик ҳарбий х…
12:50 / 03.05.2026

														
														Трамп Путинни G20 саммитига таклиф қилишни кўриб чиқмоқда

Трамп Путинни G20 саммитига таклиф қилишни кўриб чиқмоқда

Доналд Трамп Владимир Путинни АҚШда ўтказилиши режалаштирилган G20 саммитига таклиф қилиш имкониятини кўриб чиқаётганини маъ…
11:12 / 24.04.2026

														
														Исроил ва Ливан ўртасидаги сулҳ яна 3 ҳафтага узайтирилди

Исроил ва Ливан ўртасидаги сулҳ яна 3 ҳафтага узайтирилди

Исроил ва Ливан ўртасидаги сулҳ Оқ уйда ўтказилган музокаралардан сўнг яна уч ҳафтага узайтирилди.
10:11 / 24.04.2026

Бу ҳам қизиқ

Жиззахдаги мактаблардан бирида ёнғин содир бўлди

Жиззахдаги мактаблардан бирида ёнғин содир бўлди

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.
12:04 / 17.07.2026
17 июль куни қандай об-ҳаво кузатилади?

17 июль куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Тошкент шаҳрида ҳаво кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди.
14:54 / 16.07.2026
Бугун, 16-июль куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Бугун, 16-июль куни қандай об-ҳаво кузатилади?

16-ИЮЛГА ОБ-ҲАВО ПРОГНОЗИ 15 июль соат 20:00 дан 16 -июль соат 20:00 гача
17:06 / 15.07.2026
Ғиждувон ва Нукус туманларида ноқонуний дори воситалари савдосига чек қўйилди

Ғиждувон ва Нукус туманларида ноқонуний дори воситалари савдосига чек қўйилди

Тезкор тадбир давомида 111 турдаги жами 25716 дона дори воситалари, бўш қутилар, ёрлиқлар, йўриқномалар ва бошқа воситалар а…
09:17 / 17.07.2026
Дам олиш кунлари иссиқ янада кучаяди

Дам олиш кунлари иссиқ янада кучаяди

Сешанбадан ҳарорат 6−9 даражага пасайиши ва иссиқ чекиниши кутилмоқда.
14:21 / 17.07.2026
Жазирамада иш берувчилар учун мажбурий талаблар эълон қилинди

Жазирамада иш берувчилар учун мажбурий талаблар эълон қилинди

Ўзбекистонда кузатилаётган аномал иссиқ муносабати билан Меҳнат инспекцияси очиқ ҳавода ишловчи ходимларни ҳимоя қилиш бўйич…
11:29 / 15.07.2026
Насия савдо ва кредит рекламаларида якуний нархни кўрсатиш мажбурий бўлади

Насия савдо ва кредит рекламаларида якуний нархни кўрсатиш мажбурий бўлади

Ўзбекистонда жисмоний шахсларга мўлжалланган кредит, муддатли тўлов ва насия савдога оид рекламаларда товар ёки хизматнинг я…
10:26 / 16.07.2026
Ўзбекистонда кутубхоналар сони нечта?

Ўзбекистонда кутубхоналар сони нечта?

Ўзбекистонда 2026 йил 1 январь ҳолатига 17 763 та кутубхона фаолият юритмоқда. Уларда 89,2 млн нусхада китоб ва журналлар ма…
17:22 / 16.07.2026
Хорижда таҳсил олаётган ёшлар давлат ва хусусий секторга ишга жалб қилинади

Хорижда таҳсил олаётган ёшлар давлат ва хусусий секторга ишга жалб қилинади

Президент Шавкат Мирзиёев иқтидорли бошқарувчилар ва янги авлод раҳбарларини саралаш ҳамда 2030 йилгача миллий кадрлар захир…
15:20 / 16.07.2026
Ўзбекистонда паспорт ёки ИД-картани йўқотганлик учун жарима бекор қилинади

Ўзбекистонда паспорт ёки ИД-картани йўқотганлик учун жарима бекор қилинади

Ўзбекистонда фуқаролик паспорти, ИД-карта ёки хорижга чиқиш паспортини йўқотганлик учун маъмурий жавобгарликни бекор қилиш р…
09:59 / 16.07.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!