Фарғона вилояти ИИБ ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида одам савдоси билан боғлиқ жиноятнинг олди олинди.
Аниқланишича, Наманган вилоятининг Поп туманида рўйхатда туриб, Бувайда туманида яшаган аёл Туркиянинг Истанбул шаҳрида истиқомат қилувчи таниши билан олдиндан тил бириктирган.
Гумонланувчилар Учкўприк ва Бувайда туманларида яшовчи икки нафар аёлни Истанбулда юқори даромадли иш ваъдаси билан алдаб, уларнинг Туркияга бориши учун электрон авиачипталар харид қилиб берган.
Бироқ тезкор тадбир натижасида аёлларнинг чет элга жўнатилишига Тошкент халқаро аэропортида чек қўйилган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ички ишлар вазирлиги фуқароларни хорижда иш таклиф қилаётган шахсларнинг ваъдаларига ишонмасликка, чет элга фақат қонуний тартибда ишга боришга ҳамда шубҳали таклифлар юзасидан тегишли идораларга мурожаат қилишга чақирди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!