Таъмирлаш ишлари туфайли Сергели, Бектемир, Миробод ва Яккасарой туманларининг қуйидаги ҳудудларига 12 ноябрь куни табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда “Ҳудудгаз Пойтахт” хабар берди.
Сергели тумани – 10:00 дан 14:00 гача;
Аҳоли истеъмолчилари сони:
“Хонобод” МФЙ Беруний, Соҳил ва Кичик сой кўчалардаги 835 та ерли хонадон,
“Эшонбулоқ” МФЙ Муанна, Хонобод кўчалардаги 467 та ерли хонадон,
“Садоқат” МФЙ Табаррук ва Тавалло кўчалардаги 730 та ерли хонадон,
Улгуржи истеъмолчилар сони: 48 та.
Бектемир тумани – 10:00 дан 14:00 гача;
Аҳоли истеъмолчилари сони:
Кўп қаватли уйлардаги 60 та хонадон;
Улгуржи истеъмолчилар сони: 6 та.
Миробод тумани – 10:00 дан 17:00 гача;
Аҳоли истеъмолчилари сони:
“Биродарлик” МФЙ Оқ уй кўчасидаги 55 та хонадон.
Яккасарой тумани – 10:00 дан 17:00 гача;
Улгуржи истеъмолчилар сони: 1 та;
“Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади”, – дейилади “Ҳудудгаз Пойтахт” хабарида.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!