$
11838.92 UZS
-64.23
₽
147.05 UZS
0.3
€
13248.94 UZS
-80.21
31° Кечаси 18°

2021 йил: байроқ, герб ва мадҳия билан боғлиқ “тренд”лар

10:27 / 28.12.2021

Якунланаётган йилда Ўзбекистон Республикаси рамзлари – Герб, Байроқ ва Мадҳия атрофида шов-шувлар етарлича бўлди. Тўғри, Ўзбекитон Республикасининг Конституциясида “Ўзбекистон Республикаси қонун билан тасдиқланадиган ўз давлат рамзлари – байроғи, герби ва мадҳиясига эга” деб ёзилган 5-моддага ҳеч қандай ўзгариш киритилмади. Лекин айнан шу модда тилга олинган вазиятлар учради. Xabardor.uz мавзуга оид йил жамланмасини тақдим қилади.

Байроқ

Апрелнинг сўнгги кунларида тарқалган “Қаршида 1,35 млрд сўмлик байроқ ўрнатилади” деган хабар Қарши шаҳар ҳокимлиги маълумотларига асосланган эди. Хабар билан бирга унинг лойиҳаси сурати ҳам эълон қилинди. 62,5 метр баландликда ўрнатиш режалаштирилган “25 метрга 10 метр ҳажмдаги байроқ Фарғона водийсидаги ишлаб чиқариш корхоналаридан бирида тикилган”лиги ҳам айтилди. Кейин бу ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ўртасида кўплаб баҳс-мунозараларни уйғотди.

Байроқ, расмийлар режаси бўйича мустақиллик байрами кунларида ўрнатилиши керак эди. Лекин байрам кунлари объектнинг очилиши ҳақида ҳеч гап айтилмади. Ноябрь ойига келиб эса Қарши шаҳар ҳокимлиги Telegram каналида “Қаршида улкан байроқ устуни қурилмайдиган бўлди” дея хабар берилди. Унда айтилишича, байроқ учун мўлжалланган Қарши шаҳар маҳаллий бюджетининг даромадлар режасидан ошириб бажарилган қисмидан қолган маблағлар энди ички йўллар таъмири ва коммунал соҳаларни ривожлантиришга йўналтирилади. 

Эслаб ўтиш жоиз, 2018 йилда Тошкентда 65 метр, 2019 йилда Фарғонада 67 метр баландликдаги Ўзбекистон давлат байроқлари ўрнатилган.

***

Тошкентда 23 май куни кучли ёмғир ва момақалдироқ кузатилганди. Жала вақтидаги юз берган момақалдироқ ва чақмоқнинг суратлари, видеолари ҳам интернет тармоқлари бўйлаб тарқалди. Уларнинг бирида чақмоқ гўёки Тошкент телеминорасига урилганини кўриш мумкин. Шундан кейин телеминора учидаги Ўзбекистон давлат байроғи ёниб кетгани ҳақида хабарлар тарқалди. Бироқ, бошқа ракурсдан олинган яна бир видеолавҳада чақмоқ аслида телеминорага эмас, балки унинг ёнидаги ҳудудга урилгани акс этган. Интернет нашрлар, энди байроқ ёнмаганини ёза бошлади. 27 майда эса интернетда Тошкент телеминорасига ўрнатилган Ўзбекистон давлат байроғини алмаштириш жараёни тасвирланган видео пайдо бўлди.  

***

Бухорода 2021 йилнинг 28-30 май кунлари XIX “Ипак ва зираворлар” Халқаро анъанавий фестивали доирасидаги тантанали юришда байроқ кўтарган чавандоз ва отнинг ерга йиқилиши кутилмаган ҳол бўлган. Бухоро от спорти мактаби чавандози Санжар Раҳимов ўзи ерга йиқилиб тушиб ҳам ўнг қўлидаги байроқни даст кўратиб турган. Интернет тармоқларида эса ана шу ҳолат акс этган сурат ва видеолавҳалар ёйилиб кетди. Кейинроқ чавандоз журналистларга оти ҳурккани ва йиқилганда байроқни оёқости қилмаслик ва ерга туширмаслик учун ҳаракат қилганини айтган. 

***

Ўзбекистонлик алпинист Сергей Денисенко 1 июнь куни Эверест (Жомолунгма) чўққисига чиққанда Ўзбекистон байроғи ва Президент Шавкат Мирзиёев суратини кўтарди.

Алпинист байроқ ва Президент суратини Непал вақти билан 17:30 (Тошкент вақти билан 16:45)да 8848 метр баландликка етганда кўтарган.

Қайд этилишича, бу Непал томонидан ўзбекистонлик алпинистнинг биринчи марта Эверест чўққисига чиқиши бўлган. Кейинроқ Шавкат Мирзиёев Эверестни забт этган алпинистни “Ўзбекистон ифтихори” фахрий унвони ва Trailblazer автомобили билан мукофотлаган.

***

Шаҳрисабз шаҳрида 13-15 июнь кунлари ўтган ёшлар фестивалида иштирокчилар Ҳазрати Султон чўққисига Ўзбекистон байроғи ўрнатилган.

Ҳазрати Султон чўққиси Сурхондарё вилоятидаги чўққи бўлиб, баландлиги 4643 метрни ташкил этади. Чўққи Ўзбекистоннинг энг баланд нуқталаридан бири ҳисобланади. Ҳазрати Султон тоғи эса Шаҳрисабз туманининг шарқий қисмида, Ғелон ва Кўл қишлоқларига жуда яқин жойда жойлашган. 

***

Бухорода 2021 йилнинг 25-27 июнь кунлари “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остида ўтган ёшлар фестивалида йигит-қизлар Ўзбекистон давлат байроғи тасвирини шакллантирган ва бу жонли “байроқ” Бухоронинг марказий кўчалари бўйлаб айланган.

Ёшлар ишлари агентлигининг вилоят бошқармаси ахборот хизмати раҳбари Зарнигор Шукуровага кўра, уч кун давом этган фестивалда 400 мингдан ортиқ йигит-қиз қатнашган. 

***

Июль ойининг гапи: Ўзбекистон Олимпиада миллий қўмитаси Токиода XXXII Ёзги олимпиада очилишида Ўзбекистон байроғини олиб ўтишга, аввалига енгил атлетикачи Оксана Чусовитина ва боксчи Бобоусмон Ботиров танланганини эълон қилди. Бироқ Олимпиада бошланишига саноқли соатлар қолганда байроқдорлик бошқа спортчиларга топширилиши айтилди. Мусобақалар давомида барча ўзбекистонлик иштирокчилар каби Чусовитина эгнида ҳам Ўзбекистон байроғига уйқаш тасвирдаги кийим бўлган.

Рекорд даражада кўп марта, яъни Токиода саккизинчи марта Олимпиада ўйинларида иштирок этиб бўлган Оксана Чусовитина катта спортдан кетишини маълум қилган эди.

***

Байроқ фақат расмий тадбирларда эмас, оддий ҳаёт манзараларида ҳам Ватанга муҳаббат рамзи сифатида улуғланади. Зангиота тумани “Андалус” жоме масжидида Ўзбекистон байроғи кўринишидаги дўппида ҳайит намозини ўқиётган киши сурати ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари муҳокамаларига сабаб бўлмаса-да, дўппини тиккан чевар, уни кийган инсонга ҳам ҳурмат ва ҳавас сифатида тарқатилди. 

Фото: Facebook / Зиёдуллоҳ Кабир

Герб

Ўзбекистонда герб билан боғлиқ машмашалар италиялик дизайнер Стефано Риччининг ижодига бориб тақалади.  У ўзининг Ўзбекистон герби акс этган кроссовкалари ўзбек жамиятида бунчалик резонанс беришини хаёлига ҳам келтирмагандир. Турли моделдаги оқ ва кўк ранг пойафзалларни кимдир кийиши тугул, савдо расталарига чиқишига ҳам улгурмади. Италиялик дизайнер яратган коллекциядан футболка, жинси шим, кепка, поло, спорт костюмлари ҳам ўрин олганди. Масалан, эмблемали оқ кроссовкани 18 миллион сўмга, кўк рангдаги кроссовкани эса 24 миллион сўмга сотиб олиш мумкинлиги кўрсатилганди. 

Адлия вазирлиги эса баёнот билан чиқиб Риччи маҳсулотларини “давлат рамзларига ҳурматсизлик” деб баҳолади.

“Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг рамзлари муқаддас бўлиб, уларни ҳар қандай йўл билан таҳқирлаш қонун билан жавобгарликка тортилади.

Ўзбекистон Республикаси “Давлат герби тўғрисида»ги қонунининг 51-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвири туширилган белгилардан ишлаб чиқарилаётган ёки реализация қилинаётган товарларни (ишларни, хизматларни) ўтказиш учун тижорат мақсадларида фойдаланиш мумкин эмас”, – дейилган баёнотда.

Шундан сўнг Стефан Риччи моделлари асосида ишлаётган Glamour бутиги администрацияси ушбу ҳолатдан сўнг узр сўраб чиқди.

“Биз мамлакат маданияти, мероси ва рамзларига катта ҳурмат билан ёндашамиз... Бизнинг пухта ўйламасдан қилган ишимиз натижасида юзага келган вазиятдан жуда ҳам афсусдамиз”, – дейилади Glamour бутиги баёнотида.

Воқеалар ортидаги баҳс-мунозаралар авж олган бир паллада Тошкент шаҳридаги давлат органлари ва ташкилотлари, давлат муассасаларида давлат рамзларидан фойдаланишда ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳам ўрганилган.

Ўрганиш давомида 363та ҳолатда Ўзбекистон Республикаси “Давлат герби тўғрисида”ги Қонуни талаблари бузилганлиги аниқланган.

Шунга кўра, 103та тақдимнома ҳамда 70та қонун ҳужжатлари бузилишига йўл қўймаслик ҳақида огоҳнома, шунингдек, Тошкент шаҳар ИИББга 49 та маъмурий жавобгарликка тортиш тўғрисида таклифлар юборилган.

Натижада 55 нафар шахс интизомий жавобгарликка тортилган, 18 та ҳуқуқбузар маъмурий равишда огоҳлантирилган, 9 нафар мансабдор шахсга нисбатан жарима жазоси қўлланилган.

***

Стефан Риччи кроссовкалари атрофида гап-сўз кўпайган кунларда интернетда бухоролик ҳунарманднинг мурожаати пайдо бўлди. Видеолавҳада мактаб ёшидаги бир қизча ва ўғил бола герб тасвирини матога тикаяпти. Кадр ортидан оила бошлиғининг овози янграйди: ”Ғиждувон туманида яшайман, исмим Баҳодир. Ватанга бўлган муҳаббатимизни қўл меҳнатимиз билан ифодаладик. Яъни давлат рамзи бўлган гербни тикдик. Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевга оиламиз номидан совға қилишни ният қилдик. Лекин қандай юборишни билмаяпмиз”. 

***

Интернетни титкиласангиз, Ўзбекистон байроғи ва герби акс этган кўплаб буюмлар ҳам борлигини кўрасиз. Жумладан, бир манба Ўзбекистон байроғи ва герби тасвири туширилган "бокал" сотилишини эълон қилган: “Ушбу кружкага иссиқ чой ва сувни қуйсангиз, унинг қора ранги ўчиб, ўрнида Ўзбекистон байроғи ва герби пайдо бўлади. Ватанимизни эслатиб турувчи маҳсулотларни Сизлар учун олиб келдик” дейилади реклама ролигида. 

Мадҳия

Мадҳия билан боғлиқ Сирдарёдаги воқеа жамиятда энг латифанамо ҳолат сифатида талқин қилинди.

Воқеа 9 майда бўлиб ўтган. Хотира ва қадрлаш куни муносибати билан ўтаётган тадбирда Ўзбекистон давлат мадҳияси ижро этилган. Мадҳия ижроси вақтида ҳокимнинг ортида турган ҳуқуқ-тартибот идоралари раҳбар ходимларидан бири қўлини қаерга қўйиши билмай, ноқулай аҳволда қолган. 

Маълумотларга кўра, тадбир дастлаб вилоят ҳокимлигининг Facebook’даги саҳифаси орқали жонли эфирда кўрсатилган.  Сўнг видеолавҳанинг айнан “қовун тушди” қисми ижтимоий тармоқларда тарқалиб кетгач, видео ўчириб қўйилган.

Маълумот учун, “Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси тўғрисида”ги қонуннинг 7-моддасига кўра, “Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси кўпчилик ҳузурида ижро этилганда... ҳарбий ёки давлатнинг бошқа хизматидаги махсус кийимдаги шахслар эса қўлини бош кийимига қўйиб тинглайди”.

Мустаҳкам Тангриёрова


Бошқалар


														
														Россиядан ўзбекистонлик аёл ва унинг фарзанди ватанга қайтарилди

Россиядан ўзбекистонлик аёл ва унинг фарзанди ватанга қайтарилди

Ўзбекистоннинг Новосибирскдаги Бош консулхонаси кўмагида Россияда ушлаб турилган ўзбекистонлик аёл ва меҳрибонлик уйига жойл…
11:40 / 21.10.2026

														
														АҚШдаги мактабда отишма: тўрт киши ҳалок бўлди

АҚШдаги мактабда отишма: тўрт киши ҳалок бўлди

АҚШнинг Орегон штатидаги Бенд шаҳрида 15 октябрь куни Silver Rail бошланғич мактабида 16 ёшли ўсмир томонидан содир этилган …
09:43 / 16.10.2026

														
														Мария Тимофеева Ўзбекистоннинг биринчи ракеткасига айланди

Мария Тимофеева Ўзбекистоннинг биринчи ракеткасига айланди

Аёллар теннис ассоциацияси (WTA) янгиланган жаҳон рейтингида ўзбекистонлик 22 ёшли теннисчи Мария Тимофеева 63-ўринга кўтари…
12:48 / 13.10.2026

														
														Трамп 20 миллиондан ортиқ кекса америкаликка 90 доллардан тўлов берилишини маълум қилди

Трамп 20 миллиондан ортиқ кекса америкаликка 90 доллардан тўлов берилишини маълум қилди

АҚШ Президенти Дональд Трамп Medicare дастурида рўйхатдан ўтган 20 миллиондан ортиқ кекса америкаликка бир марталик 90 долла…
12:24 / 04.10.2026

														
														Мактаб битирувчилари тил ва касбни эгаллаб чиқиши керак — Президент

Мактаб битирувчилари тил ва касбни эгаллаб чиқиши керак — Президент

Президент Шавкат Мирзиёев мактаб битирувчилари катта ҳаётга камида бирор тил ва касбни эгаллаган ҳолда чиқиши зарурлигини та…
14:11 / 30.09.2026

														
														Қозоғистонда 19 нафар ҳарбий Каспий денгизида оқиб кетди: 9 киши ҳалок бўлди

Қозоғистонда 19 нафар ҳарбий Каспий денгизида оқиб кетди: 9 киши ҳалок бўлди

Қозоғистоннинг Манғистов вилоятида ўқув-жанговар машғулотлар вақтида 19 нафар ҳарбий хизматчи Каспий денгизида оқимга тушиб …
16:22 / 24.09.2026

														
														Техас қамоқхоналарига кондиционер ўрнатиш мажбурий этиб белгиланди

Техас қамоқхоналарига кондиционер ўрнатиш мажбурий этиб белгиланди

АҚШнинг Техас штатида жазирама иссиқ сабабли юзага келаётган оғир шароитлар ортидан федерал судья барча қамоқхоналарга 2029 …
12:14 / 24.09.2026

														
														ЙПХ инспектори ўлимига сабабчи бўлган вояга етмаганга нега 2 йил 4 ой жазо берилгани изоҳланди

ЙПХ инспектори ўлимига сабабчи бўлган вояга етмаганга нега 2 йил 4 ой жазо берилгани изоҳланди

Тошкентда БМW автомобилида ЙПХ инспекторини уриб юбориб, унинг ўлимига сабаб бўлган вояга етмаган Д.Т.га 2 йил 4 ой муддатга…
09:51 / 21.09.2026

														
														Трамп АҚШда сунъий интеллект кучларини яратишни таклиф қилди

Трамп АҚШда сунъий интеллект кучларини яратишни таклиф қилди

АҚШ президенти Дональд Трамп мамлакатда сунъий интеллектдан фойдаланувчи янги кучларни ташкил этиш режасини маълум қилди.
12:23 / 20.09.2026

														
														Эронда самолёт ҳавода носозлик сабаб фавқулодда қўнди

Эронда самолёт ҳавода носозлик сабаб фавқулодда қўнди

Эронда Сепеҳран Аирлинес авиакомпаниясининг Боэинг 737 самолёти ҳавога кўтарилганидан кўп ўтмай шиналаридан бири ёрилиб, фав…
15:10 / 16.09.2026

Бу ҳам қизиқ

Саида Мирзиёева Ашхободда Озарбайжон ва Туркманистон вакиллари билан учрашди

Саида Мирзиёева Ашхободда Озарбайжон ва Туркманистон вакиллари билан учрашди

Саида Мирзиёева Ашхобод шаҳрида ғамхўрликка муҳтож болаларга ёрдам кўрсатувчи хайрия жамғармаси витсе-президенти Огулжаҳон А…
16:02 / 21.10.2026
Россиядан ўзбекистонлик аёл ва унинг фарзанди ватанга қайтарилди

Россиядан ўзбекистонлик аёл ва унинг фарзанди ватанга қайтарилди

Ўзбекистоннинг Новосибирскдаги Бош консулхонаси кўмагида Россияда ушлаб турилган ўзбекистонлик аёл ва меҳрибонлик уйига жойл…
11:40 / 21.10.2026
Таълим вазирига ходимларни суҳбат асосида ишга олиш ваколати берилди.

Таълим вазирига ходимларни суҳбат асосида ишга олиш ваколати берилди.

Президент қарори билан, таълим ва илм-фан вазири Эркинжон Турдимовга истисно ваколат берилди: у 2027 йил 1 февралгача вазирл…
15:38 / 21.10.2026
Андижонда “права”си бўлмаган 20 ёшли йигит Labo билан ағдарилиб кетди.

Андижонда “права”си бўлмаган 20 ёшли йигит Labo билан ағдарилиб кетди.

Андижон вилоятининг Хўжаобод туманида ЙПХ ходимининг тўхташ ишорасига бўйсунмаган Labo ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, Isuzu …
15:55 / 21.10.2026
Саида Мирзиёева Ашхободдаги “ОНА. Она табиат” кўргазмасида иштирок этди

Саида Мирзиёева Ашхободдаги “ОНА. Она табиат” кўргазмасида иштирок этди

Ашхободда ташкил этилган “ОНА. Она табиат” кўргазмаси менда жуда илиқ таассурот қолдирди.
09:19 / 22.10.2026
Глобал миқёсдаги натижалар эътирофи: Зироат Мирзиёевага топширилган ЖССТ мукофоти кимларга берилади?

Глобал миқёсдаги натижалар эътирофи: Зироат Мирзиёевага топширилган ЖССТ мукофоти кимларга берилади?

ЖССТнинг мазкур нуфузли мукофоти Биринчи хоним бошчилигида болалар саломатлигини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган иш…
12:32 / 23.10.2026
Икки вилоятда қарийб 5,5 кг опий мусодара қилинди

Икки вилоятда қарийб 5,5 кг опий мусодара қилинди

Самарқанд ва Хоразм вилоятларида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида жами 5 килограмм 527 грамм опий моддаси мусодара қилин…
09:45 / 21.10.2026
22-октябрь —ТАРИХ ИЗЛАРИДА

22-октябрь —ТАРИХ ИЗЛАРИДА

Тарихдаги муҳим воқеалар
08:57 / 22.10.2026
Газ таъминотидаги қонунбузилишлар: республика бўйлаб ўтказилган рейдлар натижаси

Газ таъминотидаги қонунбузилишлар: республика бўйлаб ўтказилган рейдлар натижаси

Жорий куз-қиш мавсумида мамлакатимизда табиий газ тармоқларига уланмаган ҳудудлар аҳолисини суюлтирилган газ билан узлуксиз …
09:39 / 24.10.2026
60 минг кишилик Хитой қўшинига қарши турган шаҳар қандай вайрон бўлди?

60 минг кишилик Хитой қўшинига қарши турган шаҳар қандай вайрон бўлди?

Наманган вилоятида жойлашган қадимий Ахсикент шаҳри 1620 йилда кучли зилзила оқибатида вайрон бўлган. Қадимда Фарғона водийс…
10:54 / 23.10.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!