Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан булутли бўлади. Айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Кундузи 24–26°, кечаси 17–19° илиқ бўлиши кутилмоқда.
Тошкент вилоятида ҳам вақти-вақти билан ёмғир ёғади, айрим ҳудудларда момақалдироқ кузатилиши мумкин. Ҳарорат кундуз куни 23–28° атрофида бўлади.
Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида булутли об-ҳаво сақланиб туради. Баъзи жойларда кучли шамол ҳам кузатилиши мумкин. Ҳарорат 25–30° гача етади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиши эҳтимоли бор. Ҳаво ҳарорати 30–35° атрофида бўлади.
Фарғона водийси — Андижон, Наманган ва Фарғонада ҳаво бироз салқинроқ бўлади. Айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат 24–29° оралиғида кузатилади.
Навоий ва Бухоро вилоятларида шамол кучайиши мумкин. Об-ҳаво асосан қуруқ бўлиб, ҳарорат 30–33° гача кўтарилади.
Хоразм вилояти ҳамда Қорақалпоғистонда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво қуруқ ва иссиқ бўлади. Кундуз куни 32–35° иссиқ кузатилади.
Республиканинг айрим ҳудудларида кучли шамол ва қисқа муддатли ёмғир сабаб эҳтиёткор бўлиш тавсия этилади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!