Ўзбекистон Қизил китобига киритилган ҳамда йўқолиб кетиш хавфи остидаги ёввойи фауна ва флора турлари билан халқаро савдо қилиш конвенцияси иловасига киритилган ноёб йўрға тувалоқлар Қорақалпоғистондаги Устюрт текислигига қўйиб юборилди.
Маълум қилинишича, бу сафар ҳудудга жами 893 бош йўрға тувалоқ қўйиб юборилган. Мутасаддилар ушбу ноёб қушларни сақлаб қолиш ва уларнинг популяциясини кўпайтириш мақсадида ҳар йили 2 минг бошдан 3 минг бошгача табиатга қўйиб юборишни режалаштирган.
Йўрға тувалоқ Ўзбекистон Қизил китобига киритилган бўлиб, йўқолиб кетиш хавфи остидаги ёввойи фауна ва флора турлари билан халқаро савдо қилиш конвенцияси иловасидан ҳам ўрин олган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!