2026 йил апрель ойида Тошкент уй-жой бозорида фаоллик сезиларли пасайган. Ҳисоботларга кўра, ой давомида 44,5 мингта уй-жой эълони жойлаштирилган бўлиб, бу март ойига нисбатан 13,4 фоизга кам.
Энг арзон уйлар Учтепа, Олмазор ва Сергели туманларида қайд этилган. Ушбу ҳудудларда уйларнинг 1 квадрат метри ўртача 900–1367 доллар атрофида баҳоланмоқда.
Энг қиммат ҳудудлар эса Миробод, Яккасарой ва Мирзо Улуғбек туманлари бўлиб, бу ерларда 1 квадрат метр нархи 1413–2121 долларгача етган.
Мутахассисларга кўра, Яшнобод туманидаги нархлар ўсишига “Янги Тошкент” лойиҳаси ва инфратузилма ривожи таъсир қилмоқда
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!