Гиёҳвандлик жамият хавфсизлиги ва ёшлар келажагига жиддий таҳдид солувчи энг хавфли иллатлардан биридир. Афсуски, айрим шахслар ноқонуний “ажал савдоси” билан шуғулланиб, бошқалар ҳаётини ҳам хавф остига қўймоқда.
Тошкент вилояти Бекобод туманида яшовчи, муқаддам судланган аёл 1 килограмм “гашиш” моддасини 6 минг АҚШ долларига сотиб олиб, уни мамлакат ҳудудига етказиб беришга келишган.
Орадан маълум вақт ўтгач, унга “WhatsApp” орқали гиёҳвандлик воситаси яширилган жой манзили юборилган. Шундан сўнг у икки нафар таниши билан дала ҳудудига йўл олган.
Бироқ улар яширин жойдан гиёҳвандлик воситасини олаётган вақтда ДХХ ва божхона органлари ходимлари томонидан қўлга олинган
Экспертиза хулосасига кўра, мусодара қилинган модданинг соф оғирлиги 985 граммни ташкил этган.
Тергов жараёнида ушбу шахслар ижарага олинган хонадонда гиёҳвандлик воситаларини сотиш ва истеъмол қилиш учун “бангихона” ташкил қилгани ҳам аниқланган.
Суд ҳукмига кўра, айбланувчиларга 8 йил 3 ой дан 10 йил 6 ойгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Гиёҳвандлик билан боғлиқ ҳолатларга дуч келсангиз, ДХХнинг 1520 қисқа рақамига мурожаат қилинг. Мурожаатчи шахси сир сақланиши кафолатланади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!