Президент Шавкат Мирзиёев Қурбон ҳайити муносабати билан эҳтиёжманд аҳолини ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш юзасидан таклифлар тақдимоти билан танишди.
Мамлакатимизда инсон қадрини улуғлаш, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ҳамда жамиятда меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлаш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Бу тамойиллар, айниқса, Қурбон ҳайити кунларида янада ёрқин намоён бўлади.
Тақдимотда тегишли вазирлик ва ташкилотлар томонидан ишлаб чиқилган таклифлар кўриб чиқилди.
Унга кўра, Қурбон ҳайити арафасида кенг кўламли ижтимоий қўллаб-қувватлаш тадбирлари амалга оширилади.
Жумладан, оғир касалликларга чалинган 10 минг нафар болада жарроҳлик амалиётлари ўтказиш, 2,3 минг нафар беморни даволаш ва текширувлардан ўтказиш ҳамда 350 нафар беморда трансплантация амалиётларини молиялаштириш режалаштирилган
Шунингдек, 8 мингдан ортиқ етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум болаларнинг ҳисобварақларига 200 АҚШ доллари миқдорида маблағ ўтказилади.
500 та масжидда таҳоратхоналарни қуриш ва таъмирлаш, қабристонларни ободонлаштириш ишлари амалга оширилади.
Эҳтиёжманд оилалар, ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун озиқ-овқат тўпламлари тарқатилади.
Мазкур тадбирлар “Вақф” хайрия жамоат фонди маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.
Президентимиз барча чора-тадбирлар шаффоф ва манзилли амалга оширилиши зарурлигини таъкидлади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!