Ўзбекистонда педагогика йўналишида таҳсил олаётган талабаларнинг билимларини ташқи диагностика орқали баҳолаш тизими жорий этилиши режалаштирилмоқда. Бу бўйича янги низом лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.
Унга кўра, давлат ва нодавлат ОТМларда педагогика йўналишида таҳсил олаётган 3-босқич талабалари ҳар йили баҳорги семестрда тест синовларида иштирок этади. Тестлар 50 та саволдан иборат бўлиб, жами 100 балл билан баҳоланади.
Агар йўналиш бўйича талабалар ўртача 56 балл ва ундан юқори натижа кўрсатса, таълим сифати белгиланган талабларга жавоб беради деб ҳисобланади. 55 балл ёки ундан паст натижа қайд этилса, йўналиш талабга жавоб бермайдиган деб топилиши мумкин.
Шунингдек, паст натижа қайд этилган педагогика йўналишлари бўйича ОТМлар навбатдан ташқари текширувга тушиши мумкин.
Мазкур тизим Президентнинг 2025 йил 28 апрелдаги педагог кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисидаги фармони асосида 2026/27-ўқув йилидан бошлаб жорий этилиши режалаштирилган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!