Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тошкент метрополитени фаолияти самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-191-сон қарори 2026 йил 15 май куни қабул қилинди.
Қарорга кўра:
— Метрополитен бошқаруви тизимига илғор халқаро тажрибани жорий этиш ҳамда хизмат кўрсатиш сифатини ошириш мақсадида раҳбарлик лавозимларига хорижлик экспертларни жалб қилиш механизми йўлга қўйилади.
— 2026 йил август ойидан бошлаб халқаро headhunter ташкилотлари ва нуфузли қидирув платформалари орқали чет эллик мутахассисларни, жумладан хориждаги ватандошларни жалб қилиш бўйича очиқ танловлар эълон қилинади.
— 2027 йил январ ойидан хорижий мутахассисларни “Тошкент метрополитени” АЖ таркибига ишга қабул қилиш бошланади.
— 2027 йил якунига қадар жамият бошқарувидаги камида 2 нафар раҳбарлик лавозими халқаро даражадаги малакали мутахассислар ҳисобидан тўлдирилиши мажбурий этиб белгиланди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!