Европа Иттифоқи Украинага 90 миллиард евро миқдорида кредит ажратиш ва Россияга қарши 20-пакет санкцияларни тасдиқлади. Қарор 23 апрель куни ёзма тартибда қабул қилингани маълум қилинди.
Мазкур ўзгаришлар 2021–2027 йилларга мўлжалланган бюджет доирасида амалга оширилиб, 2026–2027 йилларда Украинага маблағ ажратиш учун ҳуқуқий тўсиқларни бартараф этади.
Янги санкциялар Россиянинг энергетика ва транспорт соҳаларига қаратилган. Жумладан, газ ташувчи танкерлар ва айрим кемаларга нисбатан денгиз ҳамда молиявий хизматлар чекланади. Шунингдек, Россия юк ташиш компанияларининг Европадаги газ терминалларига кириши ва танкерлар савдосига ҳам чекловлар қўйилиши режалаштирилган.
Кредит маблағининг илк қисми май охири июнь бошида ажратилиши кутилмоқда. Володимир Зеленский ушбу қарорларни қўллаб-қувватлаб, уларнинг тезроқ амалга оширилишига умид билдирган.

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!