$
12023.46 UZS
-42.76
₽
149.44 UZS
-0.3
€
13461.47 UZS
17.29
31° Кечаси 18°

25 июнь куни Ўзбекистоннинг 16 та шаҳрида “Янги нафас” халқаро оммавий югуриш –мусобақаси бўлиб ўтади

18:29 / 13.06.2023

13 июнь куни Енгил атлетика федерациясининг анжуманлар залида, ОАВ вакиллари иштирокида, 25 июнь куни республиканинг 16 та шаҳрида Ёшлар куни муносабати билан ўтказиладиган “Янги нафас” халқаро оммавий югуриш мусобақаси ва Ватан Қалқони ҳарбий-ватанпарварлик оммавий югуриш мусобақасига бағишланган брифинг бўлиб ўтди. Шунингдек, Халқаро Олимпия кунини (Олймпиc Дай) нишонлаш муносабати билан бир миляга тенг рамзий масофага оммавий югуришлар ташкил этилади.

Спорт ва ёшлар сиёсати вазири ўринбосари Шаҳрилло Маҳмудов, Енгил атлетика федерацияси бош котиби Камолиддин Рўзамуҳамедов ва Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Халқаро алоқалар департаменти директори Камолиддин Эргашев иштирокида журналистлар билан учрашув бўлиб ўтди.

Халқаро оммавий югуриш мусобақасининг ташкилотчилари сифатида Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Миллий гвардия, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Миллий олимпия қўмитаси иштирок этди. Тадбирнинг техник ва ташкилий жиҳатдан тайёргарлик ишлари Ўзбекистон Республикаси Енгил атлетика федерациясига юкланган. Бош ҳамкор – “Ўзбекнефтгаз” АЖ.

Бу йили Янги Нафас оммавий югуриш мусобақаси бутунлай янги форматда ўтказилмоқда: Тошкентда ўтказиладиган спорт тадбирининг иштирокчилари учун танлов асосида 3 та масофа тақдим этилади: 1 миля (1609м), 3 км, 10 км, Фарғона, Наманган, Бухоро, Самарқанд ва Нукусда – 1 миля ва 3 км. Андижон, Нурафшон, Гулистон, Жиззах, Термиз, Навоий, Қоровулбозор, Қарши, Ғузор, Урганчда югурувчилар 3 км масофада мусобақалашади.
Республиканинг 16 та шаҳри “Бир ватанда, бир вақтда, бир масофага, бир мақсадда – бирга югурамиз!” умумий ягона шиори остида бирлашади.

“Мамлакатнинг аҳолиси орасида югуриш спортини оммалаштириш ва миллий саломатликни мустаҳкамлаштиришга қаратилган ташаббус сифатида бошланган Янги Нафас спорт ҳаракати, ушбу йили халқаро ҳаракат мақомига эга бўлди – деб таъкидлади Андрей Абдувалиев, Енгил атлетика федерацияси раисининг ўринбосари ва Марказий Осиё енгил атлетика федерациялари ассоциацияси раиси, - Бўлажак оммавий югуриш мусобақасига Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Афғонистондан ёш спортчилар ва югуриш клубларининг аъзолари қўшилиб, спорт ва ёшлар байрамини биз билан баҳам кўришади".

Халқаро Олимпия кунини нишонлаш бўйича Халқаро Олимпия қўмитасининг ушбу йилдаги мурожаати ҳам оммавий югуриш мавсузига яқин бўлиб, кундалик жисмоний фаолиятни рағбатлантирган ҳолда, #LetsMove хештеги остида бўлиб ўтмоқда. 25-июн куни Янги Нафас оммавий югуриш мусобақасига Ўзбекистоннинг машҳур спортчилари ва соғлом турмуш тарзи фаоллари, ёшларга таъсир кўрсатадиган ёш фикр етакчилари ҳам қўшилади.

Барча югуриш ҳаваскорлари, ёшидан қатъи назар, Ўзбекистоннинг ҳар бир ҳудудида оммавий югуриш мусобақасида иштирок этишлари мумкин бўлади. Ёш югурувчилар учун рухсат этилган ёш чегараси - 9 ёш. Иштирокчи шаҳарлар учун ягона старт эрталаб соат 6:00 да берилади. Тошкентда 5500 та, Самарқандда 2300 та, қолган 14 та шаҳарларда ҳар битта ҳудудда 2000 га яқин одам иштирок этиши кутилмоқда.

Жорий йилнинг 1 июндан 21 июнгача Тошкентда мусобақада иштирок этувчи югурувчилар учун Iticket.uz сайтида рўйхатдан ўтиш имконияти тақдим этилади. Енгил атлетика федерацияси таъкидлашича, бундай қадам ҳудудларда оммавий югуриш мусобақалари ва марафонларни ўтказиш барқарорлиги ҳамда мунтазамлигини таъминлаш имкониятини беради.

Иштирок этиш қиймати:
1 миля масофага рўйхатдан ўтишда – 75 000 сўм;
3 км масофага рўйхатдан ўтишда – 99 000 сўм;
10 км масофага рўйхатдан ўтишда –149 000 сўм.
Иштирокчи пакетига қуйидагилар киради:
Футболка
Кепка
Къъкрак старт рақами
Тўғноғичлар
Иштирокчиларга старт пакетларининг берилиши 23 июндан 24 июнга қадар Ўзбекистон Республикаси Енгил атлетика федерациясида ташкил этилади.


Бу ҳам қизиқ

Google Ўзбекистондаги ислоҳотларни Google Pay мисолида юқори баҳолади

Google Ўзбекистондаги ислоҳотларни Google Pay мисолида юқори баҳолади

Google’нинг ривожланаётган бозорлар бўйича давлат сиёсати вице-президенти Дорон Авни Ўзбекистонда шахсий маълумотларни ҳимоя…
09:27 / 31.10.2026
31 октябрь кунги об-ҳаво маълумоти

31 октябрь кунги об-ҳаво маълумоти

Республика бўйлаб ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кузатилмайди.
17:44 / 30.10.2026

09:18 / 30.10.2026
Зироат Мирзиёева ТДТ Оила ва хотин-қизлар кенгашининг илк йиғилишида иштирок этди

Зироат Мирзиёева ТДТ Оила ва хотин-қизлар кенгашининг илк йиғилишида иштирок этди

Ўзбекистон Биринчи хоними Зироат Мирзиёева Анқарада Туркий давлатлар ташкилоти Оила ва хотин-қизлар кенгашининг биринчи йиғи…
09:32 / 31.10.2026
Ўзбекистонда бугун айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши кутилмоқда

Ўзбекистонда бугун айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши кутилмоқда

Бугун Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ўзгарувчан бўлади, айрим ҳудудларда ёғингарчилик кузатилади. Кундузи ҳаво ҳарорати +13…+23 дара…
17:23 / 28.10.2026
Фарғона ва Тошкентда ноқонуний босмахоналар аниқланди

Фарғона ва Тошкентда ноқонуний босмахоналар аниқланди

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари Фарғона вилояти ва Тошкент шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида контрафакт диний…
12:06 / 28.10.2026
Испанияда иккита тезюрар поезд тўқнашди: камида 10 киши ҳалок бўлди

Испанияда иккита тезюрар поезд тўқнашди: камида 10 киши ҳалок бўлди

Испанияда 28-октабр куни иккита тезюрар поезд тўқнашиб кетди. Ҳодиса оқибатида камида 10 киши ҳалок бўлган, қурбонлар сони о…
16:37 / 28.10.2026
30 октябрь кунги об-ҳаво маълумоти

30 октябрь кунги об-ҳаво маълумоти

Республика бўйлаб ҳаво ўзгарувчан бўлади, айрим жойларда ёғингарчилик кузатилмайди.
17:45 / 29.10.2026
Камилла Раҳимова Токиодаги турнир ярим финалига йўл олди

Камилла Раҳимова Токиодаги турнир ярим финалига йўл олди

Бугун, 29 октябрь куни дунё рейтингида 66-ўринни эгаллаб турган ўзбекистонлик теннисчи Камилла Раҳимова Япониянинг Токио шаҳ…
12:01 / 30.10.2026
“Хоразм сув таъминоти” юридик инспектори 6 млн сўм олаётганда ушланди

“Хоразм сув таъминоти” юридик инспектори 6 млн сўм олаётганда ушланди

“Хоразм сув таъминоти” АЖ юридик инспектори фуқаронинг савдо шохобчасини ичимлик суви тармоғига улаш учун техник шартларни р…
14:55 / 28.10.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!