Бугун, 29 октябрь куни дунё рейтингида 66-ўринни эгаллаб турган ўзбекистонлик теннисчи Камилла Раҳимова Япониянинг Токио шаҳрида ўтказилаётган WTA 500 турнирида ярим финалга йўл олди.
Камилла Раҳимова чорак финал баҳсида жаҳон рейтингида 94-ўринда бораётган австралиялик Майя Жойнтни уч сет натижасига кўра, 7:5, 5:7, 6:1 ҳисобида мағлуб этди. Учрашув 2 соат 22 дақиқа давом этди.
Баҳс давомида Раҳимова битта эйс қайд этди, олтита қўш хатога йўл қўйди ва бешта брейк-пойнтдан унумли фойдаланди. Жойнт эса тўртта эйс амалга оширди, қўш хатога йўл қўймади ва учта брейк-пойнтни ютди.
Эндиликда Камилла Раҳимова турнир ярим финалида Елена Рибакина (Қозоғистон, 1) ва Лейла Фернандес (Канада, 23) ўртасидаги учрашув ғолибига қарши кортга чиқади.
Маълумот учун, Токиодаги мусобақа жорий йилнинг 1 ноябрига қадар давом этади. Унинг амалдаги чемпиони швейцариялик Белинда Бенсич ҳисобланади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!