“Хоразм сув таъминоти” АЖ юридик инспектори фуқаронинг савдо шохобчасини ичимлик суви тармоғига улаш учун техник шартларни расмийлаштириб бериш эвазига 6 млн сўмни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент маълум қилди.
Қайд этилишича, Департаментнинг Хоразм вилояти бошқармаси ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган. Унда “Хоразм сув таъминоти” АЖ юридик инспектори З.А. фуқаро О.А.нинг ишончига кириб, юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали савдо шохобчасини ичимлик суви тармоғига улаш ва техник шарт ҳужжатларини расмийлаштириб беришни ваъда қилгани аниқланган.
Маълум қилинишича, юридик инспектор аввал ҳам судланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!