$
11934.61 UZS
-17.49
144.64 UZS
-0.57
13788.05 UZS
8.47
31° Кечаси 18°

"362 та жасад оҳактош тагига бостириб юборилган" – "Дукчи эшон" қўзғолонига 124 йил бўлди

15:06 / 17.05.2022

1875 йил қарийб 20 йил давом этган қонли урушлардан сўнг Россия империяси Ўрта Осиёни тўлалигича босиб олди. Туркистон ўлкаси рус империянинг хомашё манбасига айланди. Бироқ маҳаллий халқ мустамлакачи русларга қарши, озодлик учун тинимсиз кураш олиб борди. 

1898 йилнинг баҳорида Андижоннинг меҳнаткаш аҳолиси ҳуррият йўлида қўзғолонга отланди. Ушбу воқеа май ойининг 17-кунидан 18-кунига ўтар кечаси рўй берган эди. Ҳуррият учун курашга халқ орасида "Дукчи эшон" номи билан танилган эшон раҳбарлик қилди. Бу озодлик ҳаракати тарих зарварақларига "Андижон қўзғолони", деган ном билан битилди. 

Совет даврида "Дукчи эшон" шахсияти чаламулла сифатида қораланиб, ҳатто сеҳр қилишда айбланди. Афсуски, бугунги кундаги мактаб дарсликларида «Дукчи эшон номи мутаассиб диндор , оддий физикавий ҳолатлардан фойдаланиб содда халқ ўртасида мўъжизалар кўрсатган», деб ёзиб қўйилган. Хўш, Дучки эшон аслида ким? У ҳақиқатдан мутаассиб диндор бўлганми? Андижон қўзғолони Россия империяси томонидан қандай бостирилган эди? Бугунги мақоламизда шулар ҳақида маълумот берамиз.

Дукчи эшон аслида ким?

Халқ орасида "Дукчи эшон" номи билан машҳур бўлган инсоннинг асл исми Муҳаммад Али Халфа Мадали эшон бўлиб, у 1856 йилда Фарғона шаҳридан 25 чақирим жанубий-ғарбда жойлашган Чимён қишлоғида туғилган. Тарихий  маълумотларга кўра, эшоннинг авлодлари Қошқар (Шарқий Туркистон) дан бўлган. Отаси Муҳаммад Собир эшонлар хизматида кўп юрган ва халифалик лақабини олган бир чала мулла бўлган. У Гиждувон қишлоғига имом бўлади. Ўша вақтда Муҳаммад Али 14 ёшида эди. Оила бу ерда икки йил ҳаёт кечиради. Икки йилдан сўнг оила Самарқандга яқин Каррух қишлоғига кўчиб ўтади. Муҳаммад Собир шу ердаги Султонхон тўранинг хизматига кириб, ўғлини шу эшонга топширади. Муҳаммад Али ўзининг меҳнатсеварлиги, ақли, одоби ва тақводорлиги билан эшоннинг ўғиллари қаторидан жой олади. 1882 йилда Султонхон тўра вафот этади. Вафотидан олдин у ўз шогирди Муҳаммад Алига "эшонлик" хати иршодни (йўлланма хатни) ёзиб имзо қўйиб  муҳрлаб беради.

"Dukchi eshon" Muhammad Ali Xalfa Madali eshon

1886 йилда 30 ёшли Муҳаммад Али Маккаи-Мукаррамага бориб, ҳаж амалини адо этгач, ўзини эшон деб эълон қилади. Тарихий маълумотларга кўра, Муҳаммад Али Мадинаи-Мунаварада Муҳаммад (с.а.в) пайғамбар қабрини зиёрат қилиб қайтгач, пирини тушида кўради. У Муҳаммад Алига "юртингга боргач, ўн йил эшонлик қилгин, оч-яланғочларга овқат, бошпана бергин, кейин эса кофирларга қарши ғазот эълон қилгин", деган экан.

Ўзини эшон деб эълон қилган Муҳаммад Али Халфа ҳар куни катта дош қозонда овқат пишириб, оч-наҳор етим-есирларга улаша бошлайди. Қисқа вақт ичида эшоннинг обрўси халқ орасида ошиб кетади. Маълумотларга кўра, айнан Дукчи эшон газ ёнишини ўрганиб, қозонларда овқат пиширган экан. Унинг муридлари нафақат Фарғона водийсида, балки Тошкент, Самарқанд, Бухоро ва бошқа олис-олис жойларда ҳам бўлган.

Озодлик учун кураш

Россия империясининг Туркистон халқига жабр-зулми ва адолатсиз сиёсати Муҳаммад Али Халфанинг қўзғолонга бош бўлишига сабаб бўлди. Бундан ташқари рус ҳукумати деҳқонлардан пахтани арзон сотиб олар, бунинг натижасида деҳқонлар қашшоқлашиб қолган эди. 

Қўзғолон бошланишидан бир йил олдин эшон Усмонли султони Абдулҳамид II га мактуб ёзган эди. Хатда руслар Қўқон хонлигини босиб олгач, мусулмонлар ўртасида ахлоқнинг бузилганлиги, шариат қоидалари оёқ ости қилинаётганлиги, бузуқлик, ичкиликбозлик, нашахўрлик, авжига чиққанлигини ёзган. Бундан ташқари руслар камбағаллар учун закот йиғишни, ҳажга боришни тақиқлаганликларини ёзиб ўтган. Эшон султондан халқ шариат қонун-қоидалари бўйича турмуш кечириши учун шароит яратишни рус императоридан талаб қилишни сўрайди. У мактубнинг сўнгида шундай дейди:

«Рус ҳукуматининг шариатни назар-писанд қилмаганлигини Аллоҳнинг қаҳрини келтирмасмикин, деб қўрқаман».

Қўзғолон бошланишидан бир неча кун олдин эшон ҳузурига баъзи бир маҳаллий мансабдор шахслар келиб, эшон тайёрлаган ҳужжатига ўз муҳрларини босишади. У ҳужжатда шундай ёзилган эди:

 “Аллоҳ йўқ жойдан ўн саккиз минг оламни яратиб, инсонга бир мукаммал бир қиёфа бахш этиб, уни барча жонзотларнинг соҳиби, Одам атони эса халифа қилиб кўрсатди. Бутун оламни Аллоҳ пайғамбаримиз учун яратиб, уни энг яқин кишисига айлантиради ва ул ҳазратни тахтга ўтказдида, шундай мурожаат қилди:

"Эй пайғамбар! Ғайридинлар ва имон-эътиқодидан қайтганлар билан жанг бўлғусидир». Бунда ўзига содиқ қолган ва энг яқин бўлганларга жаннат ваъда қилади. Чорёрлар халққа панду-насиҳат  қилиб дейдиларки, "кимки ғазот йўлида ўз мулки ва ҳаётини Аллоҳ ва пайғамбар учун қурбон қилса, бундайлар биз сингари бўлғусидир". Улар номуносиб бандаларни тийиш учун китоб битдилар ва бизга эсдалик сифатида қолдирадилар. Шундай экан, ўзимизни Аллоҳнинг қуллари ва пайғамбарнинг умматлари ҳисоблайдиган бизлар албатта ғазавот эълон қилишимиз жоиздир. Биринчидан, Аллоҳ ва пайғамбар йўлида бу муқаддас урушда ғолиб чиқишимиз. Иккинчидан, ҳаётимизни қурбон қилишимиз лозим.

Биз қуйидагига ўз муҳримизни босганлар, олдимизга каломуллоҳни қўйиб, Аллоҳ ва пайғамбарга қасамёд қилиб, халифамиз билан шартнома туздик. Шундан кейин, агар ўзимизга бино қўйганимиздан шайтоннинг васвасасига учиб ёки ширин жонимизни сақлашни ўйлаб, қўрқиб, ваъдамиздан қайтиб, уни бажармасак дўзахга тушайлик, икки дунёда юзимиз қора бўлсин, қиёмат куни шармандаю шармисор бўлайлик”.

Тарихий маълумотларга кўра, мазкур қасамёдга маҳаллий амалдорлар ва обрў-эътиборли кишилардан ўн икки киши муҳрини босган.

1989 йил 14 май куни тунда Муҳаммад Али Халфанинг уйида кенгаш бўлиб ўтади. Муҳаммад Али эшон ўйлаб қўйган режага кўра, водийдаги уч шаҳар – Андижон, Марғилон ва Ўшдаги ҳарбий лагерга бир кунда уюштирилиши керак эди. Режага биноан бу ҳужум муваффақиятли тугаса, озодлик курашчилари Қўқонни ҳам олиб, бутун водийни рус зулмидан озод этиш кўзлаганди.

17 май куни шом намозидан сўнг Тожик қишлоғидаги масжидга жуда кўп одам тўпланади. Эшон йиғилган халққа шундай мурожаат қилади:

“Эй муҳтарам мусулмонлар! Эй биродарлар! Ҳаммангизга маълумдирки, юртимиз мусулмон юрти, эл мусулмон, халқ мусулмон, хон мусулмон, шариатнинг ҳукми жорий , амри нофиз эди. Ҳукуматни Аллоҳ таоло ўзи биладур, кофирларни мусаллат қилади.Юртимизга рус келди. Худоёрхон ўрнига Кауфман, Умархон тахтига Чернаюф ўлтирди. Фарғона хонлиги ерида Москва хонлиги оқ подшоҳ ҳукмрон бўлди.

Руслар ватанимизни истило этди. Сўнгра тилимизни истило қилди. Секин-аста динимизни истило қилишни бошлади. Биласизларки, мусулмоннинг ахлоқи бузилди. Руснинг келғонига 30 йил тўлмай, мусулмонлар рибога одатланди, ҳалол-ҳаромни фарқ қилмас бўлди. Қозиларимиз бўйнига бут тақадиғон бўлди. Хулоса шулки, шариатимиз хор, мусулмончилик ғариб бўлди. Ҳурриятимиз гўйиб бўлди, истиқлолимиз маҳв бўлди, ўзимиз ўтмас, сўзимиз ўтмас бўлдик, Эй воҳ…

Эй мусулмонлар бунга сабаб ўзимиз бўлдик. Бу асорат ва маҳкумиятга кимса рози эмас, инс ҳам, жинс ҳам рози эмас. Эй биродарлар, тик тураверсак бу кофир яна баттар қиладур.

Тарихда ўтган муаззам бир салтанат қурғон қаҳрамон паҳлавонлар авлодимиз – бу зиллатга ҳеч қандай зируҳ чидамас. Қани биздаги шижоат, қани аждодларимиздаги бисолат, сизларга нима бўлди?

400 олимимиз бордир, ҳаммаси мусулмон, ҳаммаси турк ҳаммасининг исми Муҳаммад. Ҳаммаси ханафий мазҳабдир. Бу исимда, бу мазҳабда, бир қабристонда бу қадар олимларни тўплаган Туркистонни дини тақдимида, дин одамларини етиштиришда на даражада хизматлари сабқат эканлиги ўқувчилар диққатига арз ўриндур. Жаҳон тарихида, ер юзида, кўк юзида бу мисли кўрилмоғондир. Туркистонликлар ҳар қандай ифтихор этса арзийдур, бажодур, эй биродарлар, бизлар шундоқ аждоднинг набираларимиз. Ўлук уйқусида ухлайсизми?!”.

Эшоннинг бу сўзларидан таъсирланган инсонлар йиғлашни бошлайдилар. Муҳаммад Али эшон сўзида давом этиб, шундай дейди:

"Эй мусулмонлар, эй худонинг бандалари, эй пайғамбар уммати! Чин мўмин бўлсангизлар, сизларга жиҳод лозимдур, жиҳод. Эътиқод. Аллоҳ йўлида жиҳод қиламиз, ўлсак шаҳид, ўлдирсак ғози бўламиз. Жиҳод қилмагунча елкамизга минган бу рўдапо ўрусдан қутилиш йўқ.

Эй мўминлар, кўзингизни очинг! Ғафлатдан бедор бўлин! Кофирлардан ҳуқуқимизни олайлик".

Хуфтон намозига одамлар қўлларида тўқмоқ, кетмон, қилич, паншаха ва милтиқ билан келишади. Хуфтон намози ўқиб бўлингач, ҳамма баравар «Жиҳод! Жиҳод!   Жиҳод!» дея ҳайқиради. Бу ҳайқириқ товуши бутун қишлоқни тутиб кетади. Муҳаммад Али Халфа оқ отга миндириб, қўзғолончилар билан  «Бисмиллоҳи раҳмонир раҳим, банияти жиҳод!» деб йўлга тушишади.

Андижон қўзғолони ва унинг қатнашчилари ҳақида расмий ахборот

Тарихий маълумотларга кўра, тўпланган одамлар сони олти юз нафар бўлган. Олом икки қисимга бўлиниб, биринчи гуруҳга Мулла Зиёвуддин Махсум, иккинчи гуруҳга эшоннинг ўзи бошчилик қилган. Дукчи эшон бошчилигидаги гуруҳ Андижон шаҳрида жойлашган рус ҳарбий гарнизонига ҳужум қилиб, 23 нафар рус аскарини ўлдириб, 24 тасини ярадор қилиб, 30 тача милтиқни ўлжа оладилар. Бу ҳаракат тез орада бутун водий бўйлаб тарқалади. Мисол учун Қува, Асака, Шаҳрихон, Аравон, Ўш, Марғилон, Наманган, Сирдарё ва бошқа ҳудудларда озодлик учун халқ ҳаракати вужудга келади. 

Қўзғолон шафқатсизларча бостирилади ва қўзғолон баҳонасида етарли халқ ёппасига қирғин қилинади.

Барон Вревский Санкт-Петербургга жўнаб кетганлиги муносабати билан Туркистон ўлкаси Бош ҳарбий губернатори вазифасини вақтинча бажариб турувчи генерал-лейтенант Короловнинг Россия ҳарбий вазирлигининг Бош штабига юборган телеграммасида бундай ёзади:

"Фарғона ҳарбий губернатори шуни маълум қиладики, кеча кечқурун Марғилон уездида эшон Муҳаммад Али халфа ғазовот эълон қилади ва минг кишидан иборат шериклари билан Андижонга йўл олди. Қўзғолончилар телеграф симини узиб, бугун саҳарда 20 –батальон лагерига ҳужум қилишди. Бу ҳужум чоғида аскарлардан 21 нафари ўлдирилди ва 10 нафари ярадор қилинди. Қўзғолончилар гуруҳи тўқнашув жойида ўлган 11 нафар ва яраланган 8 та одамни қолдириб чекинишди. Андижондаги рус аҳолиси бу ерда илгари ҳеч бўлмаган ҳодиса сабабли саросимага тушиб қолди".

Ҳарбий вазир генерал-лейтенант Куропаткин бу телеграммани дарҳол оқ подшоҳга олиб киради. Николай ИИ қўзғолончиларни «ибрат» бўладиган даражада қаттиқ жазолашни буюради. Ана шу буюриқ асосида қўзғолончилар устидан уч ой давомида суд иши олиб борилади.

Озодлик ҳаракати куч ёрдамида бостирилгач, Туркистон ўлкасининг ҳарбий губернатори Духовский Андижон майдонига мажбуран олиб келинган халойиққа қарата «наҳотки, сиз қум зарраси қудратли тоғ билан курашиши мумкин эмаслигини тушунмадингиз», деган эди. Ҳар қадамда «биз бу ўлкага цивилизация олиб келдик» деб керилаётган рус босқинчилари шафқатсизларча 362 кишини ўлимга ҳужум этадилар. Бу ҳам етмаганидек, қўзғолон раҳбарларини қатл қилаётган майдонга ёш болаларни олиб келиб, олдинги сафларда тизиб қўйишади.

Туркистон ҳарбий генерал губернатори Духовский қўзғолоннинг асосий айбдорлар осиб ўлдирилгач, шаҳар қалъаси ичига кўмилсин ва устига ҳожатхона қурилсин, деб буюриқ беради. Маълумотларга кўра, бу қарор ўзгарган. Дорлар қурилган майдон анча нотекис бўлган. Шу сабабли ватан озодлиги йўлида жонини тиккан 362 нафар аждодимиз дорга осилган ва ўша ерга кўмиб, устиларидан сўндирилмаган оҳак, кейин эса тупроқ тортилган.  Бу ҳам етмаганидек, қатл этилганлар қаерга кўмилганлигини билинмаслиги учун бутун майдон текислаб юборилган.

Аллоҳ юрт озодлиги учун курашиб жон берган аждодларимизи ўз раҳматига олсин.


Қизиқарли


														
														Nokia 44 кунгача қувват ушлайдиган янги телефон чиқариши мумкин

Nokia 44 кунгача қувват ушлайдиган янги телефон чиқариши мумкин

Интернетда ҳали расман тақдим этилмаган Nokia 300 4G Power Bank тугмачали телефонининг техник хусусиятлари тарқалди.
11:14 / 19.07.2026

														
														АҚШда 16 нафар бола тўрт йил давомида битта хонада сақлангани аниқланди

АҚШда 16 нафар бола тўрт йил давомида битта хонада сақлангани аниқланди

АҚШнинг Огаё штатида жойлашган Ҳамден қишлоғидаги хароба уйдан тўрт йил давомида битта хонада яшашга мажбур қилинган 16 нафа…
15:02 / 02.07.2026

														
														Пахтақанддан ҳам енгил бўлган улкан сайёралар аниқланди

Пахтақанддан ҳам енгил бўлган улкан сайёралар аниқланди

Астрономлар ҳажми жиҳатидан деярли Юпитерга тенг, аммо зичлиги пахтақанддан ҳам паст бўлган иккита ноёб сайёрани кашф этди.
10:05 / 27.06.2026

														
														ЖЧ-2026 реклама бозори учун 10,5 миллиард доллар даромад келтириши кутилмоқда

ЖЧ-2026 реклама бозори учун 10,5 миллиард доллар даромад келтириши кутилмоқда

Бу кўрсаткич 2022 йил Қатар чемпионатига нисбатан 1,1 фоизга юқори бўлса-да, умумий таъсир динамикаси пасайиб бораётганини к…
18:04 / 21.03.2026

														
														Финландия саккизинчи бор дунёнинг энг бахтли мамлакати деб топилди

Финландия саккизинчи бор дунёнинг энг бахтли мамлакати деб топилди

Тадқиқотда инсонларнинг ҳаётдан қониқиш даражаси, ишонч, хавфсизлик ва келажакка ишонч каби омиллар баҳоланган. Мутахассисла…
08:29 / 04.02.2026

														
														ChatGPT Япониядаги кириш имтиҳонида энг юқори баллни тўплади

ChatGPT Япониядаги кириш имтиҳонида энг юқори баллни тўплади

Бу ҳақда SI тизимларини таққослаган LifePrompt компанияси ҳисоботида қайд этилган.
16:04 / 22.01.2026

														
														ChatGPT’нинг бепул версияларида рекламалар пайдо бўлади

ChatGPT’нинг бепул версияларида рекламалар пайдо бўлади

OpenAI компанияси ChatGPT чатботининг бепул версияси ва Go моделига реклама киритилишини эълон қилди. Бу ҳақда OpenAI расмий…
14:17 / 18.01.2026

														
														2026 йилда дунёнинг энг бой инсонлари рўйхати эълон қилинди

2026 йилда дунёнинг энг бой инсонлари рўйхати эълон қилинди

Дунёнинг энг бой 20 нафар миллиардерининг жами сармояси тахминан 3,8 триллион долларни ташкил этди. Бу кўрсаткич дунёдаги ак…
15:45 / 15.01.2026

														
														Энди ChatGPT одамларга иш топишда кўмаклашади

Энди ChatGPT одамларга иш топишда кўмаклашади

Маълум бўлишича, янги функция ChatGPT'ни кундалик вазифаларни ҳал қилишда универсал иловага айлантиришга қаратилган навбатда…
17:22 / 14.01.2026

Бу ҳам қизиқ

Тошкентда ижарага уй излаётган талабаларни чув тушираётган фирибгарлар пайдо бўлди

Тошкентда ижарага уй излаётган талабаларни чув тушираётган фирибгарлар пайдо бўлди

Ўқув йили бошланиши арафасида Тошкент шаҳрига турли ҳудудлардан келаётган талабалар ва уларнинг яқинларини интернетдаги сохт…
10:43 / 10.08.2026
Ўзбекистонда ғўзапоядан асфальт ишлаб чиқарилиши мумкин

Ўзбекистонда ғўзапоядан асфальт ишлаб чиқарилиши мумкин

Ўзбекистонда пахта ғўзапоясидан янги турдаги асфальт хомашёсини ишлаб чиқариш бўйича инновацион лойиҳа бошланди.
16:49 / 10.08.2026
Азиз Ҳакимов 4 йилга озодликдан маҳрум қилинди

Азиз Ҳакимов 4 йилга озодликдан маҳрум қилинди

Бугун жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судининг ёпиқ суд мажлиси якунида Азиз Ҳакимовга доир жиноят иши юзасидан суд ҳ…
17:39 / 11.08.2026
Бугун, 11  август куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Бугун, 11 август куни қандай об-ҳаво кузатилади?

11-АВГУСТГА ОБ-ҲАВО ПРОГНОЗИ10 август соат 20:00 дан 11 август соат 20:00 гача
17:15 / 10.08.2026
Ўзбекистоннинг халқаро захиралари 64,3 миллиард долларга етди

Ўзбекистоннинг халқаро захиралари 64,3 миллиард долларга етди

Ўзбекистоннинг расмий халқаро захиралари 2026 йил 1 август ҳолатига кўра 64,3 миллиард долларга етди. Июль ойида мамлакатнин…
11:07 / 09.08.2026
Ўзбекистондаги давлат ташкилотлари серверларига киберҳужумлар аниқланди

Ўзбекистондаги давлат ташкилотлари серверларига киберҳужумлар аниқланди

Киберхавфсизлик марказининг UZCERT хизмати Ўзбекистондаги барча давлат ташкилотлари ҳамда хўжалик юритувчи субъектларни кибе…
14:56 / 09.08.2026
Кадастрлар палатаси филиали раҳбарига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Кадастрлар палатаси филиали раҳбарига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Давлат кадастрлари палатасининг Фарғона вилояти туманларидан биридаги филиали раҳбари, 1990 йилда туғилган фуқаро, ноқонуний…
09:43 / 10.08.2026
Отанинг исмини болага фамилия қилиб бериш мумкин бўлади

Отанинг исмини болага фамилия қилиб бериш мумкин бўлади

Ўзбекистонда ота-оналарга фарзандига отасининг исмини фамилия сифатида бериш имконияти яратилади. Тегишли қонун 8 август кун…
15:31 / 08.08.2026
Ўзбекистонда катталарнинг қарийб учдан икки қисмида ортиқча вазн бор

Ўзбекистонда катталарнинг қарийб учдан икки қисмида ортиқча вазн бор

Ўзбекистонда 18 ёшдан катта аҳолининг 64 фоизи ортиқча вазнга эга. Бу кўрсаткич Марказий Осиё ва МДҲ давлатлари орасидаги эн…
16:43 / 10.08.2026
Электромобиль олмоқчи бўлганларга автокредит фоизининг бир қисми давлатдан қоплаб берилиши мумкин

Электромобиль олмоқчи бўлганларга автокредит фоизининг бир қисми давлатдан қоплаб берилиши мумкин

Ўзбекистонда электромобиль хариди учун олинган автокредит фоизининг бир қисмини давлат томонидан қоплаш таклиф этилмоқда.
14:48 / 09.08.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!