АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трамп ва унинг куёви Жаред Кушнер АҚШ, Саудия Арабистони ва Исроил ўртасидаги дипломатик музокараларида қатнашди. Музокараларнинг мақсади Ар-Риёд ва Тел-Авив ўртасида дипломатик муносабатларни ўрнатиш ва Исроилни давлат сифатида тан олиш эди.
Reuters нашри маълумотларига кўра, Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салман Ал Сауд, Агар Доналд Трамп АҚШ президентлик сайловларида ғалаба қозонса, Исроилни тан олиши мумкин. Чунки собиқ президент Араб шаҳзодаси билан илиқ муносабатда бўлган. Таъкидланишича, демократик номзод Камала Харрис ғалаба қозонган тақдирда ҳам муносабатларни нормаллаштиришда ютуқларга эришилади, аммо битим тузиш учун кўпроқ вақт талаб қилиниши мумкин.
Музокаралар Ғазо секторидаги можаро бошланишидан олдин ёки кейин содир бўлганлигини маълум эмас. Музокараларда АҚШнинг амалдаги президенти Жо Байден маъмурияти аъзолари ҳам иштирок этгани айтилмоқда.
Америка президент маъмурияти Арабистонни Исроилни тан олишга ишонтириш учун хавфсизлик кафолатларини, Фаластин давлатини яратиш бўйича саъй-ҳаракатларни қайта бошлашни ва Саудия Арабистонининг фуқаролик ядро дастурига ёрдам беришни таклиф қилди.
Ар-Риёд ва Тел-Авив ўртасидаги дипломатик жараён Ғазода IDF операцияси бошланганидан кейин тўхтаб қолди. Саудия Арабистони шаҳзодаси 2024 йил 18 сентабрда Фаластин давлати ташкил этилгунга қадар Исроилни тан олмаслигини айтган эди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!