Республикадаги банклардан бирининг Андижон вилояти бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари хизмат ваколатидан фойдаланиб, ноқонуний йўл билан даромад орттиришга урингани аниқланди.
Маълум бўлишича, у кредит таъминоти учун гаровга қўйилган, Асака туманида жойлашган, умумий қиймати 16,8 млрд сўмлик хусусий даволаш марказининг 4 қаватли биносини ноқонуний тарзда сотишга ҳаракат қилган. Ушбу мулк аукцион савдоларидан қайтгач, мансабдор шахс унинг нархини 12 млрд сўмгача пасайтириб, банк балансига ўтказган.
Шундан сўнг, мазкур объектни маҳаллий тадбиркорга аукционсиз, 7 йил муддатга фоизсиз кредит ҳисобидан олиб бериш эвазига 90 минг АҚШ доллари миқдорида пора талаб қилган.
Давлат хавфсизлик хизмати томонидан ўтказилган тезкор тадбирда у 40 минг АҚШ долларини олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Агар кундалик ҳаётда шунга ўхшаш қонунбузилиш ҳолатларига дуч келсангиз, Давлат хавфсизлик хизматининг 1520 қисқа рақамига мурожаат қилишингиз мумкин. Мурожаат қилувчининг шахси сир сақланиши кафолатланади.

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!