Вазирлар Маҳкамасининг 16-апрелдаги қарори билан ўқитувчилар учун навбатдан ташқари аттестация тўлови икки баробар камайтирилди.
Эндиликда педагоглар ушбу хизмат учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи — 206 минг сўм тўлайди.
Шунингдек, педагоглар учун бир қатор давлат хизматлари, жумладан кадастр, муҳандислик тармоқларига уланиш, сертификат олиш, ҳайдовчилик (тракторчи) имтиҳонлари ва апостиль хизматлари бўйича тўловлар ҳам 50 фоизга камайтирилди.
Бундан ташқари, камида 15 йил иш стажига эга олий тоифали ўқитувчиларга ипотека кредити бошланғич бадалининг 25 фоизи қоплаб берилади. Ушбу имтиёз учун аризалар 20-апрель куни соат 14:00 дан бошлаб қабул қилинади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!