$
12023.46 UZS
-42.76
₽
149.44 UZS
-0.3
€
13461.47 UZS
17.29
31° Кечаси 18°

Андижонда ИИБ ходими ва фуқаролар ўртасида жанжал юз берди (видео)

09:07 / 15.04.2023

Ижтимоий тармоқларда Андижон вилоятининг Шаҳрихон туманида ички ишлар органлари ходимлари ва фуқаролар ўртасида рўй берган зиддиятли жанжал акс этган видео тарқалди.

Маълум бўлишича, жорий йил 13 апрель куни Шаҳрихон тумани ИИБ вояга етмаганлар масалалари бўйича инспектор психолог майор С.Камолитдинов “Эшонқишлоқ” маҳалласида хизмат олиб бораётган вақтида, мазкур маҳалла ҳудудидан 2004 йилда туғилган фуқаро Ш.Ш. бошқарувидаги Labo русумли автомашина йўл ҳаракати қоидаларини қўпол равишда бузиб, икки нафар 2006 ва 2007 йилда туғилган вояга етмаган болаларни транспортнинг юкхонасида олиб кетаётганлигини кўриб, тўхтатган.

Автомашина ҳайдовчиси болалар юкхонадан тушиб қолиши билан воқеа жойидан яширинган.

Шундан сўнг ҳолатни расмийлаштириш мақсадида майор С.Камолитдинов ва ҳудуд профилактика инспектори капитан Д.Қосимов “Қуруқсой” маҳалласида жойлашган 25-сонли ҳуқуқ тартибот масканига келиб, вояга етмаган болалар билан суҳбатлашаётганларида, у ерга Labo автомашина ҳайдовчиси Ш.Ш., унинг акаси 1992 йилда туғилган Б.Ш. ва таниши 1992 йилда туғилган Ж.Б.лар келиб, автомашинага нисбатан маъмурий жарима қўлламасликни, автомашинани жарима майдонига жойлаштирилиши гўёки унинг тадбиркорлик фаолиятига зиён етказишини важ қилиб ходимларнинг ҳаракатларига кескин қаршилик кўрсатиб, хизмат олиб бораётган ходимларни ҳақорат қилиб, улар билан жанжал уюштириб, майор С.Камолитдиновга тан жароҳатлари етказишган.

Натижада, тиббий хулосага кўра майор С.Камолитдиновга “Бош юмшоқ тўқималарининг лат ейиши, чап елка ички юзаси юмшоқ тўқималари лат ейиши, кўкариши, милк юмшоқ тўқималарини лат ейиши” ташхиси қўйилиб, фуқаро Б.Ш.да «Бўйин олд қисмида шилинма жароҳати” мавжудлиги аниқланган.

Labo автомашина ҳайдовчисига нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 128-моддаси билан маъмурий баённома расмийлаштирилган.

Воқеа иштирокчилари Ш.Ш., Б.Ш. ва Ж.Б.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 183-моддаси (Майда безорилик) ва 194-моддаси (Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) ҳамда Жиноят кодексининг 219-моддаси (Ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) билан ҳужжатлар расмийлаштирилиб прокуратура органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, ходимларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида Андижон вилояти ИИБ томонидан хизмат текшируви тайинланган.

 


Бу ҳам қизиқ

Ўзбекистонда Аппле Пай хизмати ишга туширилди

Ўзбекистонда Аппле Пай хизмати ишга туширилди

27-октябрь куни Ўзбекистонда Аппле Пай халқаро тўлов хизмати ишга туширилди. Эндиликда иПҳоне фойдаланувчилари мамлакатдаги …
13:28 / 27.10.2026
Сурхондарёда ишга олиш учун 4,5 млн сўм пора олган директор 2 йилга қамалди

Сурхондарёда ишга олиш учун 4,5 млн сўм пора олган директор 2 йилга қамалди

Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманида математика ўқитувчисини ишга қабул қилиш ва унга дарс соатлари ажратиш эвазига 4,5 млн…
23:17 / 30.10.2026
“Док-1 Макс” иши бўйича жабрланган оилаларга 80 миллиард сўм компенсация тўланди

“Док-1 Макс” иши бўйича жабрланган оилаларга 80 миллиард сўм компенсация тўланди

“Док-1 Макс” ва “Амбронол” дори воситалари истеъмоли оқибатида жабрланган оилаларга жами 80 миллиард сўм компенсация тўланди…
14:10 / 28.10.2026
АҚШ ҳарбийлари Тинч океанида қайиққа зарба берди: беш киши ҳалок бўлди

АҚШ ҳарбийлари Тинч океанида қайиққа зарба берди: беш киши ҳалок бўлди

АҚШ ҳарбийлари 27-октабр куни Тинч океанининг шарқий қисмида наркотик моддалар ташишда гумон қилинган қайиққа зарба берди. Ҳ…
14:53 / 28.10.2026
Тошкентда Lacetti дарахтга урилиб, иккига бўлинди

Тошкентда Lacetti дарахтга урилиб, иккига бўлинди

Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида 28-октабр куни Lacetti русумли автомобиль дарахтга урилди. ЙТҲ оқибатида автомобиль икки…
11:16 / 28.10.2026
Тошкентда лицензиясиз крипто-фаолият билан шуғулланган талаба аниқланди

Тошкентда лицензиясиз крипто-фаолият билан шуғулланган талаба аниқланди

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари Тошкент шаҳар ИИББ билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида лицен…
11:09 / 28.10.2026
Самарқандда ўқитувчи 8-синф ўқувчисини синфдошлари олдида калтаклагани айтилди

Самарқандда ўқитувчи 8-синф ўқувчисини синфдошлари олдида калтаклагани айтилди

Самарқанд вилояти Жомбой туманидаги 18-сонли умумтаълим мактабида ўқитувчи 8-синф ўқувчи қизини синфдошлари олдида калтаклаг…
10:58 / 30.10.2026
Камилла Раҳимова Токиодаги турнир ярим финалига йўл олди

Камилла Раҳимова Токиодаги турнир ярим финалига йўл олди

Бугун, 29 октябрь куни дунё рейтингида 66-ўринни эгаллаб турган ўзбекистонлик теннисчи Камилла Раҳимова Япониянинг Токио шаҳ…
12:01 / 30.10.2026
Таиланд Ўзбекистон фуқаролари учун 15 кунлик визасиз режимни таклиф қилди

Таиланд Ўзбекистон фуқаролари учун 15 кунлик визасиз режимни таклиф қилди

Таиланд расмийлари Ўзбекистон, Колумбия ва Мексика фуқаролари учун 15 кунлик визасиз кириш тартибини жорий этишни таклиф қил…
11:03 / 28.10.2026
28 октябрь кунги об-ҳаво маълумоти

28 октябрь кунги об-ҳаво маълумоти

Республика бўйлаб ҳаво ўзгарувчан бўлади, айрим жойларда ёғингарчилик кузатилади.
17:52 / 27.10.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!