Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари Тошкент шаҳар ИИББ билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида лицензиясиз крипто-активлар айланмаси билан шуғулланган шахсни аниқлади. Бу ҳақда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар маълум қилди.
Аниқланишича, Тошкент туманида яшовчи, 2008 йилда туғилган фуқаро 2025 йил декабридан 2026 йил октабригача “Bitget” крипто-биржаси орқали 64 715 USDT миқдоридаги крипто-активлар олди-сотдисини амалга оширган. У пойтахтдаги давлат олий таълим муассасаларидан бирида таҳсил олган.
Шунингдек, мазкур шахс “Телеграм” мессенжери орқали 140 та хорижий давлатнинг виртуал телефон рақамларини сотиш билан шуғуллангани аниқланган. Унинг крипто-ҳамёнида 450 USDT мавжуд бўлгани ҳам қайд этилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!