Самарқанд вилояти Жомбой туманидаги 18-сонли умумтаълим мактабида ўқитувчи 8-синф ўқувчи қизини синфдошлари олдида калтаклагани акс этган видео тарқалди. Ҳолат 23 октябрь куни физика дарси вақтида содир бўлган. Бу ҳақда вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси хабар берди.
Аниқланишича, воқеа мактабнинг 8-“Г” синфида юз берган.
Қайд этилишича, ҳозирда ҳолат вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармасининг ишчи гуруҳи ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар вакиллари ҳамкорлигида ўрганилмоқда.
Ўрганиш натижалари бўйича қўшимча маълумот берилиши хабар қилинган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!