Андижон вилоятида сохта ҳаволалар орқали одамларнинг пул маблағларини ўғирлаган фирибгар ҳибсга олинди. Бу ҳақда киберхавфсизлик маркази матбуот хизмати хабар берди.
Навоий вилоятида яшовчи киши ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига мурожаат қилиб, кимдир унинг банк картасидан 900 минг сўмни ўғирлаганини маълум қилди. Тергов натижасида Андижон вилоятида яшовчи жиноятчи эканлиги аниқланди.
Гумонланувчи Телеграмга ҳаволалар юбориб, жабрланувчининг банк картаси маълумотларини ва ҳисобидан пул ўғирлаган. Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!