Қўшма Штатлар Украинадаги можарони бошқариб, Украина Қуролли кучларини қурол, ўқ-дорилар, разведка маълумотлари билан таъминлаб, Россияга қарши уруш олиб бормоқда. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров баёнот берди.
Дипломатга кўра, Вашингтон Украинани узоқ вақт давомида Россияни унинг ёрдами билан стратегик мағлубиятга учратиш учун тайёрлаб келган.
"Улар нима дейишмасин, улар бу урушни бошқармоқда, қурол-яроғ, ўқ-дорилар, разведка маълумотлари, сунъий йўлдошлардан олинган маълумотлар билан таъминлашмоқда, улар бизга қарши уруш олиб бормоқда", – дейди вазир.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!